Дайжест
15 апрел 2016

Қовун қовундан ранг олиб…

Мақолада ёзилишича, хитойлик журналистлар «Фарғона шаҳрининг қиёфаси, ям-яшил майдонлар, каштанлар хиёбони, янги бунёд этилган иншоотлар, сув спорти саройини кўриб, кўзлари қувнаган» ва Шэньси вилояти маркази «Сиан шаҳри кўчалари тор, одамлар доимо шошиб юриши»дан ёзғирган ҳамда Фарғона шаҳрининг Санъат хиёбонида кўксини тўлдириб нафас олиб, бу ўлкада яшовчиларга ҳаваси келган.

«Шэньси жибао» газетаси бўлим мудири эса «Ўзбекистонда том маънода сўз ва матбуот эркинлигига эришилгани, журналистик фаолиятни ташкил этиш ва ахборот олишни кафолатлайдиган қонунлар ишлаб турганини катта қизиқиш билан ўргангани»дан қувонган.

Ҳар ҳолда мақола муаллифи, амалдаги ҳукуматга бўлган «меҳри»ни ҳар хил нашрлар орқали бошқалар билан улашишга иштиёқи баланд журналист Муҳаммаджон Обидов (бир вақтлар «Ахборот» мухбири бўлган) хитойликларнинг фикрларини шундай баён этади.

Хитой матбуотидаги цензура ҳақида кўп ёзилади. Бу ерда цензура бошқа тоталитар ёки авторитар давлатлардагидан фарқ қилмаслиги айтилади.

Шунинг учун хитойлик журналистлар ҳақиқатан ҳам шундай гапларни айтган бўлса, «қовун қовундан ранг олиши»нинг ёрқин намунасига гувоҳ бўлиш учун бундан ортиқ мисолни топиш қийин эканлигига амин бўламиз.

Бундан ташқари, сўнгги 10 йилликда шаҳарсозликка дунёнинг мана-ман деган давлатларига ўрнак бўлаётган Хитойнинг журналистлари Фарғонадаги ўзгаришлардан ҳайратга тушганини ўқиб: «Булар жинни-пинни бўлиб қолгани йўқми? Ёки яқин тарихини қўмсашяптими», деб ҳам ўйлаб қолади одам.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 апрел 2016
Ўзбекистонда битирувчилардан иш билан таъминлангани, кўплари эса уй ишларига бандлиги юзасидан қўшиб ёзишлар бўлаётгани, иш ҳақи эса ниҳоятда пастлиги ...
22 феврал 2019
Жиззахлик ҳуқуқ фаоли Ўктам Пардаев «Элтуз»га берган интервьюсида шаҳар ҳокимлиги унга қарши даъво аризаси билан фуқаролик судига мурожаат қилгани ...
9 июл 2018
(фермер хўжалиги ишчисининг ҳикояси) Хоразмлик Ҳасанбой фермер хўжалигида ишлайди. Умри далада ўтган, деса ҳам бўлади. Маълумоти ўрта. Шундай бўлса-да, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...