Кундалик
6 январ 2016

“Айбга иқрор бўлгандан кўра, яхшиси ўлгин!”

Арамайс Авакян ва унинг дўстлари устидан суд бугун соат 11 да, кутилмаганда бошланди.

Судланувчиларнинг яқинлари суд бошланиши ҳақида тасодифан билишган.

Канадада яшовчи журналист Улуғбек Ашуровнинг олган маълумотларига кўра, маҳкумларнинг яқинларини дастлаб суд залига киргазишмаган. Улар акс ҳолда судни қамал қилишларини билдиришганидан сўнггина уларни залга қўйишган.

“Эрим анча гавдалик эди. Шу даражада абгор ҳолга солинганки, уни кўрганимда таниёлмай қолдим, ҳатто унинг олдида кичкина бўлиб кўринадиган йигитлар ҳам эндиликда ундан жуссалироқ кўринишмоқди”, – дейди Ширин Турсунова, судланувчи Арамайснинг турмуш ўртоғи.

Суд маҳкумларни таништириш билан якунланган. Ширин Турсунова, маҳкумларнинг айби йўқлигини, суд ҳакамлари ва терговчилар уларнинг кўзига қарай олишмаганини айтади.

“Уларнинг қўлида ўзлари турмадан уюштирган СМСдан, менга тегишли “Намозни ўрганамиз” деган китобчадан бошқа далил йўқ”, дейди Ширин.

Эслатиб ўтамиз, Eltuz илгари хабар берганидек, Арамаис Авакян ва унинг 4 нафар ўртоғига “Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумига тажовуз қилиш” (Ўзб.ЖК 159 модда) ва “Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш” (Ўзб.ЖК 2442 модда) каби моддалар бўйича айблов эълон қилинган.

Воқеаларни кузатаётган, Канадада яшовчи курналист Улуғбек Ашуров, ўз манбаларидан иқтибос келтириб, бугун маҳкумларни суд залидан олиб чиқишаётганида, Арамайснинг онаси Флора Сакунс ўғлининг ортидан арман тилида “Айбга иқрор бўлгандан кўра, яхшиси ўлгин!”, дея қичқирганини айтади.

Суд мажлиси душанба кунига қолдирилган.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
22 июн 2016
Рассом Туз ва Элсеварлар қаторига Кирпи тахаллуси билан ижод қиладиган ëш рассом ҳам қўшилди. Шу кунларда Тошкентда истиқомат қиладиган ...
19 март 2019
Президент Мирзиёев 15 март кунги фармони билан прокуратура идораларидаги 1 198 штатни қисқартирди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди. ...
9 март 2018
БМТ махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид шу йилнинг 2 март куни Женевадаги Инсон ҳуқуқлари кенгашида Ўзбекистондаги диний вазиятга доир ҳисоботини ...
2 октябр 2020
«Элтуз»да эълон қилинган мақола ортидан Наманган шаҳри прокуратураси мулозимлар олдида ўзига ўт қўйган 35 яшар Гуландом Дедабоеванинг ўлими юзасидан ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...