Дайжест
3 май 2016

«Гумроҳлар»у «Сотқин» тилдан тушмаётган тадбирлар

Ўзбекистон матбуоти, ТВ ва радиосини кузатар экансиз, мамлакатни терроризмга қарши курашиш, ёт ғоялардан сақланиш васвасаси чулғаб олгандек таассурот уйғонади.

Чунки қаерга қараманг, шу мавзудаги мақолаю кўрсатувларга гувоҳ бўласиз. Кимнинг тайин иши бўлмаса, шу мавзуда тадбир ўтказяпти шекилли, деб ўйлаб қоласиз.

Деҳқонларга далага қачон гўнг чиқаришу уни экинга қандай сепишни ўргатишдан бўшамайдиган «Қишлоқ ҳаёти» газетаси ҳам шу мавзуда мақола эълон қилди.

Унда айтилишича, Ўзбекистоннинг сон-саноқсиз идораю ташкилотлари томонидан ташкил этилаётган бу каби тадбирлар ёшларнинг «онги ва қалбини турли мафкуравий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, уларда ғоявий иммунитет ва фаол фуқаролик позициясини шакллантириш»га хизмат қилмоқда.

Учрашувларда эса «дунёнинг қатор давлатларидаги нотинчликлар, улар ортида турган кучлар мақсадини очиб берувчи «Гумроҳлар», «Сотқин» каби фильмлар» намойиш этиляпти.

Ушбу фильмлар режиссёри, мана шу хизматлари учун бўлса керак, яқинда «Ўзбекфильм» директорлигига кўтарилиб кетди. Энди илҳоми тошиб яна бирорта шундай кино олса, у бемалол вазирликка даъвогар бўлиши ҳам ҳеч гап эмас.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 январ 2016
Оддий балиқчи арман қандай қилиб ИШИДчига айлангани ҳақидаги уйдирма суд мажлиси саëз ëзилган сценарийни эслатади. Рассом Элсевар Eltuz.com
7 феврал 2022
(Таниқли шоир ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳнинг “Императив” китобидан 42-қисм. Аудиокитоб матнини муаллифнинг ўзи ўқиган. Давоми бор.) СЎЗБОШИ ЎРНИДА Соф ...
25 июн 2016
23 май куни Германиянинг Тошкентдаги элчихонасидан чиқиб озроқ яëв юриб, тошкентликлар орасида “ажралиш ҳайкали” дея ном чиқарган монумент олдига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...