Кундалик
19 май 2016

Боласини урган ўзбек аëл турк маҳкамасида пушаймонлик кўз ëшини тўкди

Туркиянинг Мерсин шаҳар маҳкамаси ўз фарзандини калтаклаган Гулчеҳра Исоқулова устидан очилган жиноят ишини 17 май куни кўришга бошлади.

rasm1420
Қизчасини урган Гулчеҳра Исоқулова

Маҳкамада иштирок этган гувоҳлардан бирининг Eltuz. Comга айтишича, айбланувчи ўз қилмишидан жиддий пушаймон.

Гулчехра Исоқулованинг “Мен ëмон она эмасман, бир дақиқалик жахл қурбони бўлдим” дея айтган гапидан Турк матбуоти иқтибос келтирди.

Ўзининг 3 яшар Туанна Чакмагали (Tuanna Çekmegeli) исмли қизини калтаклаган Ўзбекистон фуқароси Гулчеҳра Исоқулова Ўнбешинчи Мерсин Жазо маҳкамаси тарафидан “Таҳдидли ҳаракат ва киши баданига қасддан шикаст етказиш” айби билан маҳкама қора курсисига келтирилди.

Мерсин прокурори Исоқуловага беш йил оғир қамоқ жазоси берилишини сўраган

rasm1423
Гулчеҳранинг қизи Туанна

Бола дўппослаш 2 минуту 46 секунд давом этди

Прокурор Тамар Унувар (Tamer Ünüvar) томонидан ҳозирланган айблов ҳулосаси Eltuz. Comда мавжуд:

“Айбланувчи ўз қизи бўлган жабрланувчини иститиш батареясини ëқишга уринган пайтда уят ва аҳлоқсиз гаплар билан ҳақорат этгани ва жабрланувчининг юзига ва кетига ургани ҳолатида жиноят аломати мавжуд. Шунингдек айбланувчи ўнг оëғи билан жабрланувчини тепиб “сени ўлдираман” дейишида эса таҳдид билан боғлиқ жиноят унсури бор. Воқеанинг видеога олинган қисми 2 минуту 46 секунд давом этади” дейилади айбномада.

Гулчеҳра ўзини ҳимоя қилишга ўтди

15’инчи Мерсин Жазо Маҳкамасида сўзга чиққан Гулчеҳра Исоқулова ўзини ҳимоя қилишга тиришди:

«Қизимни калтаклаганимни бўйнимга оламан. Мен ўз жахлимнинг қурбони бўлдим. Мен Ўзбекистондан Туркияга келин бўлиб тушганимдан бери эзиламан. Сен келгиндисан дея менга эрим ва унинг қариндошлари тарафидан қилинган зулмнинг саноғи йўқ. Буни оқибатида руҳий бесаранжомликка йўлиқдим. Ҳатто фарзандимни қўлимдан олмасинлар дея аëлларга ëрдам берадиган ресурс марказларга ҳам бордим. Дардимни айтишга атрофда бирор одам йўқ ахир. Мен бутун оналардан ва қизимдан узр сўрайман. Мен бахти қарони кечиринглар. Мен ëмон она эмасман.Мен фитна қурбони бўлган онаман. Аммо мен фарзандимни жуда севаман. Оллоҳ ҳеч кимни боласидан айирмасин. Иншоллоҳ адолатли қарор чиқиб боламни бағримга боссам деб умид қиламан. Менга боламни қайтаринглар азизлар. Уни калтаклаганимда эс-ҳушим жойида эмас эди.” дея ҳакамга юзланган Гулчеҳра Исоқулова “Видеога олиш тадбири фарзандини ундан айириш учун тузоқ бўлганини” иддао қилган.

“Эримнинг қариндоши Олмос Оқюрт (Elmas Akyurt) видеога тушириб тарқатди. Мақсад болани мендан тортиб олиш эди. Бу аëлни уйимга киритдим аммо у нонкўрлик қилди. Айнан у мени қизимни калтаклашга гиж-гижлади. У эрим билан тил бириктириб қўлимдан болани олиш учун тузоқ қурди. Мен шу тузоққа тушдим. Мен қизимни емай едирган, ичмай ичирган меҳрибон бир она эдим. Жуда пушаймонман. Мана уч ойки фарзандимни кўрмадим дея кўзида ëш билан гапирган Исоқулованинг бу гаплари маҳаллий матбуотга кўчди.

rasm1422
Қизчанинг отаси Тайфун

Исоқулованинг эри Ҳасан Тайфун (Hasan Tayfun Çekmegeli) эса қўшимча далиллар келтириб хотинини айблади:

«Болани ургани видеода аниқ тиниқ кўриниб турибди. Бундан ташқари шамсия ва ўқлов билан ҳам мунтазам урарди болани. Мен бу аëлга энг оғир жазо берилишини талаб қиламан. Болани уришга қўли ўрганиб кетганди. Нуқул урарди. Хозир эса сизларни раҳмингизни келтириш учун айбни бошқаларга ағдармоқчи, деди айбланувчинг эри.

Гувоҳлар она тарафини олди

Маҳкамада Гулчеҳра Исоқулованинг тўрт қўшниси гувоҳ сифатида тингланди. Гувоҳлар Гулчеҳраниг ўз қизига мунтазам ëмон муомала қилмаганини айтиб унинг меҳрибон она эканлиги,оний жахл билан ҳисларига ҳоким бўла олмаганликларини таъкидлашди.

Томонларни эшитган суд ҳаками ҳукм чиқармасдан танаффус эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз Туркиянинг Мерсин шаҳрида ўзининг уч яшар қизини шафқатсизларча калтаклаган 36 яшар ўзбекистонлик Гулчеҳра Исоқулова қўлга олиниб шаҳарни тарк этмаслик шарти билан маҳкамагача қўйиб юборилган эди.

Ижтимоий тармоқларни ларзага солган видеода ўзбек аëлнинг норасида гўдакни тарсакилаб ургани ва тепгани акс этган.

Маълум бўлишича бу воқеа ўтган йил декабр ойида содир бўлган ва аëлнинг қиз жияни тарафидан қўл телефонига олиниб тармоққа юкланган.

Рафиқасининг шафақатсизлиги акс этган видеони кўрган 30 яшар Ҳасан Тайфун хотинидан ажралиш учун маҳкамага ариза топширди.

Маҳкама Ҳасан Тайфун даъвосини қондирди ва ўзбекистонлик аëлни оналик ҳуқуқидан маҳрум қилди.

Бола Ҳасан Тайфун тарбиясига берилди.

Болани калтаклаш акс этган видеони ўрганган Мерсин прокурори “Таҳдид, қийноқ ва қасддан жисмоний шикаст етказиш” борасида айбнома ëзиб, ўзбек аëлни 5 йилга озодликдан маҳрум қилиш талабини илгари сурган эди.
Ўз қизини калтаклаган ўзбек аëли ишини Мерсин жазо маҳкамаси кўриб чиқишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 феврал 2024
Тергов жараёнидан хабардор инсайдерларнинг айтишича, диний блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) тергов олди суриштирувида терговчилар билан фаол ҳамкорлик ...
20 апрел 2018
Коллеж ўқувчисини урган урганчлик ўқитувчи Зебо Нафасова 14 апрель куни ишдан бўшатилди. Унинг ишдан кетишига оёқ кийими билан ўқувчини ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда манбаси бизнинг ичимизда, бизни ...
4 январ 2017
Ўзбек тили давлат мақоми олганидан 27 йил ўтиб ҳам, идора ва ширкат номлари рус тилида қолаётгани ажабланарли. Бундан ҳам ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...