Дайжест
10 июн 2016

«Жаҳон тан олган таълим тизими» ўзбекка нима берди?

Мустақилликнинг 25 йиллик тўйи олдидан бошланган ура-ура мақолалар орасидан «Халқ сўзи»да чоп этилган «Тараққиётимизнинг асосий мезони» тўғрисидаги лавҳа ҳам ўрин олган.

Унда «юртбошининг раҳнамолиги»да  яратилган Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ва унинг самараси ўлароқ, «дунё тан олган» Ўзбекистон таълим тизимининг кўз кўриб, қулоқ эшитмаган «ютуқлари» ҳақида ҳикоя қилинади.

Мақолада 12 йиллик мажбурий ҳамда бепул таълим яратилгани тўғрисида гапиралади. Аммо болани сал нуфузлироқ мактабга ёки лицейга жойлаштириш учун нега пул тўланиши, металл пули, обуна пули, макалатура пули, мактабни таъмирлаш пули каби «пул бер, пул берлар» ҳақида негадир гапирилмайди.

Бунинг ўрнига: «Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши натижасида ҳаётимизда ижобий ўзгаришларга – ижтимоий-сиёсий иқлим барқарорлиги ҳамда халқимиз онгу тафаккурида янгиланишларга эришилди», дея сиёсат қилинади.

Бу ҳам етмагандек, яна таълим соҳасида ҳам миллий модель яратилгани даъво қилинади ва у «собиқ тузум мафкураси асоратларидан тамомила халос этиш»ни асосий мақсад қилиб олгани таъкидланади.

Эътиборлиси, Кадрлар тайёрлаш миллий дастури кўп жиҳатдан ўзини оқламагани, ёшлар ўқиш ўрнига «дангасалик»ка маҳкум бўлиб, яқин хорижга пул ишлашга кетишга мажбур экани, таълим муассасаларида давомат ҳам, ўқитиш сифати ҳам пастлиги ва тизимдаги бошқа муаммолар умуман тилга олинмайди.

Ёки муаллифнинг ҳақиқатни айтмоқчи бўлган тилига тушов солинганми, деган савол ўртага чиқади. Балки шундайдир. Яна ким билади дейсиз!

Eltuz.com

Тағин ўқинг
5 май 2017
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга 29 апрел ташрифи чоғида Қозоғистон президенти Назарбоев билан бирга Caspian Food виночилик хўжалигида бўлди. Хусусан унинг ...
25 июн 2020
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари форуми (Uzbek Forum) ташкилоти эълон қилган янги ҳисоботда мажбурий меҳнатни бартараф этишда эришилган сезиларли олға силжиш ...
23 феврал 2016
Рассом Элсевар ўзбекистонлик қарияларнинг пенсияларини пластикка ўтказиш билан боғлиқ ижтимоий муаммоларини ҳажв мўйқаламига тортишда давом этади. Дўконларда, ёзилмаган қоидаларга ...
2 июн 2022
Рассом Туздан янги карикатура eltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...