Бомбали ҳужумни ўзбеклар уюштирган
Туркия Ички ишлар вазирлиги тарқатган маълумотга кўра, Террорчилардан бири Ўзбекистон ватандоши. Яна бири эса Россия Федерациясининг Доғистон республикасидан яна бири эса Қирғизистон фуқароси бўлган (Униг ҳам ўзбек экани ҳақида маълумот бор)
Россия Федерациясининг Доғистон республикасидан келган террорчининг Истанбулдаги Фотиҳ маҳалласидаги уй киралагани ва бир ой олдин Туркияга келгани айтилди.
Айни пайтда Истанбул аэропортига ҳужум юзасидан 16 манзилга бир вақтнинг ўзида амалга оширилган рейдларда 13 киши ҳибсга олинган.
Уларнинг 3 нафари хориж фуқаролари экани айтилмоқда.
Ички ишлар вазири Эфкан Ала ҳужум ортида Исломий давлат гуруҳи тургани эҳтимоли юқори эканини яна бир бор таъкидлаган.
Сешанба куни маҳаллий вақт билан соат 21.22 да юз берган ҳужумда уч нафар ҳужумчи аввалига Истанбул Отатурк аэропорти ташқарисида автоматлардан ўт очган.
Шундан сўнг аэропорт ичкарисига кириб, ўзини портлатган.
Учинчи ҳужумчи танасидаги портловчи моддаларни аэропорт киришида портлатган.
Портлашларда 239 одам яраланган.
Eltuz.com