Дайжест
14 июл 2016

Ўзбеклар саммит баҳона яна бир бор президентидан фахрланди

«Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази яна ўз сўрови ва унинг натижалари билан кўпчиликнинг эътиборини тортди.

Бу галги сўровни марказ Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг Тошкентда ўтган саммити якунларига бағишлади ва ҳар доимгидек кутилганидек жавоблар олишга муваффақ бўлди.

Бу жавобларни эълон қилишдан ҳатто асосан эколояга оид мавзуларни ёритадиган «Эко ҳаёт » газетаси ҳам ўзини тия олмади. Чунки сўров натижалари шунчалик «юқори»нинг кўнглидан келиб чиқадиган шекилли, уни халққа етказмаган нашрнинг мазаси қочиши таъминланиши турган гап.

Хуллас, газетанинг ёзишича, «Ижтимоий фикр» сўровида қатнашганлар: «Ўзбекистон аҳолиси халқаро майдонда нуфузи тобора ошиб бораётган ШҲТга учинчи бор раислик қилган ўз мамлакати ва президентидан чексиз фахрланади», деган фикрни билдирган.

Бундан ташқари, ҳамюртларимиз ШҲТга «Ўзбекистон ҳамда шахсан мамлакат президенти И.Каримов раислиги тарихий аҳамиятга эга экани»га алоҳида урғу берган.

Сўров иштирокчиларининг қарийб 92 фоизи саммит жараёнини диққат билан кузатган бўлса, 98,2 фоизи машваратда турли ҳамкорлик масалалари ва бошқа долзарб масалалар муҳокама қилинганини маъқуллаб эътироф этган.

Респондентларнинг 92,4 фози ШҲТни яна мустаҳкамлашни қўллаб-қувватласа, 97,6 фоизи шу саммит билан боғлиқ орзу-умидлари тўлиқ рўёбга чиққанини таъкидлаган.

Бандаи мусурмон, оддий ўзбекнинг саммит билан боғлиқ қандай орзу-умиди бўлиши мумкин!? Халқнинг саммитга алоқадор битта орзуси бор бўлганини кўпчилик биларди ва «Ижтимоий фикр» шуни назарга тутган бўлса, адашмаган бўлади. Яъниким, шу машварат тезроқ ўтсаю, саммит баҳона ҳаракат доираси торайиб қолган одамлар яна эркин бўлса. Кечасию кундузи итдай ишлаган милисанинг орзуси ҳам шу эди, улардан қочган мардикорнинг орзуси ҳам шу эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 сентябр 2018
Беларусь президенти Александр Лукашенконинг Тошкентга қилган расмий ташрифи чоғи «Белсат-ТВ» студияси меҳмони бўлган Ўзбекистон-Германия инсон ҳуқуқлари форуми раҳбари Умида ...
4 апрел 2017
4 апрелга ўтар кечаси тунда Фарғона вилоятининг Бувайда туманига қарашли Янгиқўрғон шаҳарчасидаги Марказий деҳқон бозорида ёнғин чиқди. Воқеа гувоҳларининг ...
14 январ 2022
Бормисиз зукко, ақлли ва самимий дўстим! Ўтган ҳафта мен ҳам сиз каби бутун эътиборимни Ўзекистон қўшниси – Қозоғистонга қаратдим. ...
19 апрел 2019
Раccом ТузEltuz.com
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...