«Абоссан» ёки «Юртимизда тинч бўссин!» клипи ўзгартирилди
Ўзбекистонда «тинчликни мадҳ этиш учун» мафкура клипи сифатида тайёрлангани айтилаётган айни клип мусиқаси ўзгармаган, бироқ тасвирларда унинг эски нусхаси ва янгиси ўртасида ер билан осмонча фарқ бор.
Клипдаги чупа чупс ва банан ушлаб муқом қилаётган қизлар энди шиорлар билан безанган шаҳарда «тинчликка чорловчи ватанпарварлар» каби акс этишади.
Ғализ шевада ўзбек зеҳниятини акс эттирган «Юртимизда тинч бўссин…» клипининг асосий муаммоси тағин беҳаё тасвирларда дея фикр билдиради шоу бизнесга ихтисослашган Сайёд нашри.
Ҳонанданинг айни клипига қарши ўзбек мафкураси ва поп мусиқаси билимдони саналган Жасур Ҳамроев кескин сўзлар билан юзланади.
«Ҳонанданинг нияти юртимиз тинчлигини тараннум қилиш» бўлмаган дейди у.
Ўз клипига миллион мухлис йиққан хонанда, «ўз қилмишидан» анча ҳижолат тортиб «хато»ни клипмейкерга тўнкайди.
Айни клипни ишлаган Рустам Али эса ўз навбатида буни ўзидан соқит қилиб қўшиқ муаллифини айблайди.
«Ўзи айбдор… мен унинг қўйнига чупа чупс ушлаган қизларни солиб қўя олмайманку, чупа-чупсларни ҳам ўзи олиб келган бозордан»
Клипнинг янги нусхасидан, Жасур Ҳамроев таъбири билан айтганда «абоссан» яъни сийиб қўйган(?) маъносидаги сўз ҳам ўзгартирилган, бироқ қўшиқ матнида бу сақланган.
Қудрат Бобожон,
блоггер, eltuz.com