Асосий мавзулар
20 июл 2016

Кўсак қурти теримидан сўнг «чеканка»…

Одатдагидек, бу ишга, яъни ғўза ниҳолларини чеканка қилиш ишларига ҳам бюджет ташкилотлари ходимлари – боғча опалар, ўқитувчилар, шифокор ва ҳамширалар жалб этилмоқда. Улар бундан илгари eltuz.com хабар берганидек ўн кун давомида кўсак қурти териш билан шуғулланишган эди.

Чеканка ҳам кўсак қурти терими каби оғир ва педагогика ёки тиббиёт соҳасидан мутлақо йироқ, ўқитувчи ва шифокорларга қўшимча даромад келтирмайдиган мажбурий меҳнат тури ҳисобланади.

«Туманимизнинг Марказий Фарғона чўлларида ерлари бор, ўқитувчилар ўша ерда 10 кун ётоқ шароитида кўсак қуртини теришди»,- дейди eltuz.com мухбирига яқин манба.

«Навбатдаги гуруҳ яна 10 кунлик ётоққа жўнатилди» – дейди суҳбатдош. Гуруҳдаги чеканкачиларнинг барчаси ҳам олий маълумотли ўқитувчилар эмас, уларнинг орасида мактабда фаррош, қоровул, боғбон, лаборант бўлиб ишлайдиган ходимлар ҳам бор.

Учкўприк, Бағдод, Бувайда туманлари Халқ таълими бўлими мудирлари билан телефон орқали боғланган Eltuz.com мухбири, айнан ўқитувчиларнинг кўсак қурти териш ва чеканкага жалб қилиш масалалари билан қизиқди.

Аммо улардан ижобий жавоб ололмади. Улар туман ҳокимларининг “илтимосини” бажараётганликлари, ўқитувчилар бугунги кунда меҳнат таътилида эканликлари, улар ҳеч қаерга жўнатилмаганлиги ҳақида ёлғон ахборотларни тақдим этишди.

Аслида, биргина Учкўприк туманидаги 18-умумтаълим мактаби ўқитувчилари меҳнат таътилидан мажбурий равишда чақириб олинганликлари ва кўсак қуртидан кейин чеканкага дея яна далага жўнатилаётганликлари учун норозилик билдиришгани маълум.

Бувайда туманидаги мактаб ўқитувчилари эса туманнинг Қозоқовул деган чўл ҳудудида чеканкани бошлаб юборишган, олдинда уларни пахта терими кутаяпти.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 апрел 2018
Шоир Шавкат Раҳмон ижодига оид кўрсатувда унинг Усмон Азим, Хуршид Даврон ва Муҳаммад Солиҳ билан тушган фотосурати 3 апрель ...
9 май 2022
Абдулазиз Маҳмудов бир неча бор мендан видео интервю олишни сўраган. Бунга вақт ҳам, истак ҳам бўлгани йўқ. Мен унинг ...
20 июл 2018
Нукус музейида 16 июлга ўтар кечаси занглаган қувурдан оққан сув машҳур футурист рассом Александр Шевченконинг «Челак кўтарган аёл» расмига ...
12 март 2019
Ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 726 млн доллар пул ўтказилган. Унинг 200 миллион доллари Россия фуқаролари, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...