UzPoster
9 май 2022

Мустақиллик тарихини видеога олган шахс

Абдулазиз Маҳмудов бир неча бор мендан видео интервю олишни сўраган. Бунга вақт ҳам, истак ҳам бўлгани йўқ. Мен унинг кимлигини билмасдим.

Аммо мен бугун унинг 71 ёшида вафот этганини билдим, режиссёр, сценарий муаллифи ва оператор сифатида 80-йилларнинг охири ва 90-йилларнинг бошидаги барча энг муҳим воқеаларни суратга олганини англадим.

Ютубдаги каналини очиб томоша қиларкан, 1989 йили «Ўзбекистон» меҳмонхонаси олдида ўтган ўзбек тили ҳимоясига бағишланган намойиш акс эткан лавхалардан кўзимни узолмадим. Кадр ортида Абдулазиз Маҳмудовнинг ўзи зиёлиларча юмшоқ овозда милицияга ўзининг кимлигини таништирмоқда: СССР кинематографчилари уюшмаси аъзоси, драматург, режиссёр, сценарист. Шу жавоб боис милиция уни ҳибсга олишга журъат эта олмади.

Унинг архивидаги кейинги ленталар эса кўплаб шахслар ва уларнинг эҳтирослари билан тўла. У атрофда кечаётган воқеалар, бутун тарихимизни хотира сифатида қолдирди. Мана Афғон урушидан қишлоғига 200 рақамли юк сифатида қайтган йигитнинг дафн маросими;  Мухолифатнинг дастлабки қурултойлари, бир вақтлар бизда «Эрк» ва «Бирлик» партиялари бўлганини ҳозир ким эслайди? Мана бу ерда эса Мустақиллик ғояси муҳокамаси, илгари сурилаётган талаблар.  

Маълум бўладики, бу инсон 30 йил аввал юз берган мамлакатимизнинг янги тарихини акс эттирган тасмаларни сақлаб, бизгача етказган. Ҳеч қачон бизга кўрсатилмаган воқеалар. Эринмасдан, ёш авлодлар учун Ютуб каналига жойлаган…

Ижодий фаолияти давомида у 60 дан ортиқ номдаги ҳужжатли, илмий оммабоб фильмларни тасвирга олди.

Ҳужжатли фильмларнинг бир мунча машҳурлари: «Юзма юз», «Қайтиш», «Замондошлар», «Ер эгаси», «Паркентда қон тўкилди», «Ўзбеклар иши», «Фарғона фожиаси», «Ўтмиш ва келажак ўртасида», «Ёввойилар», «Норасмийлар», «Шоҳимардондаги учрашув», «Амир Темур соясида», «Халқ депутати», «Президент қабулхонаси», «Халқ сўзи» ва бошқалар.

Рахмат Абдулазиз ака. Сиз билан танишиш учун икки соат вақт топа олмаганим учун мени кечиринг. Мен бундан ҳозир оғир уятдаман.

Худо рахматига олсин. 

Азиза Умарова

Smartgov Consulting компанияси ижрочи директори

Тағин ўқинг
11 май 2017
Давр тақозоси билан Ўзбекистонда совчилик анъаналари ўзгармоқда. Аста секин ўғиллардан ҳам кўра, қизларга тузукроқ жойлардан эр қидириш, совчи жўнатиш ...
19 июн 2019
Жиззах вилояти ички ишлар бошқармаси 2019 йилнинг 3 июнида ҳуқуқ фаоли Малоҳат Эшонқуловага қарши Жиноят кодексининг икки моддаси – ...
17 январ 2020
Хитой ҳукумати инсон ҳуқуқларида ўзи учун экзистенциал таҳдидни кўради. Унинг шу муносабат билан қилаётган саъй-ҳаракатлари эса глобал кўламда инсон ...
30 январ 2022
(Рассом Туз ҳикоялари. Давоми, боши ўтган сонларда) Ким кўп гўшт ейди? Бўриими ë Холли? Қарздан қутулган Холли аввалгидай электросетда ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...