Кундалик
25 июл 2016

Pал секам ëки менинг видик билан учрашувим

Биринчи видик расмини кўрганимда физика математикага мослашган мактабнинг иккинчи синфида ўқирдим. “Радио” деган журналнинг 1967 йилги иккинчи сонини хозир ҳам олиб қўйганман.

rasm1701
Бу иккита ғалтакка видеотасма тортилган улкан “видеотрактор” эди.

Ҳақиқий видеомагнитофонни физика ўқитувчим билан экскурсияга борганим Москванинг ВДНХ сидаги кўргазмада кўрувдим.

Лекин барибир “Электроника-видео-591” деган ускунани кўриб миямга ғалати фикрлар келган эди.

“Яланғоч қизларни ҳам туширса бўладими” деб сўраб физика ўқитувчимдан дакки эшитгандим.

Улғайиб мактабда физика ўқитувчи бўлиб олган илк маошим 130 сўм эди, ўша пайтда Совет видеомагнитофони “ВМ Электроника-591»”ни нарҳи 1350 сўм эди.

Яъни 10 ой емай-ичмай йиғсам ҳам “видик” ола олмасдим. Чунки бу дефицит товар эди.

Форцовшиклар (олиб-сотарлар) қўлида Sharp, JVC, Philips, Funai, Hitachi, Akai, Panasonic, Sony каби илк видеоплейерлар бор бўлиб нарҳи осмонда эди.

Бу матахни олишга шу қадар иштиëқманд бўлганим боис ëзги таътилда Қирғизистондан Москвага наркотик етказадиган курьер бўлишга рози бўлдим.

Аммо ўзимга ваъда бердим. Видикни сотиб олган заҳотим бу ишни тўхтатаман деб.

Мен сотиб олган илк видик “Panasonic NV-2000” русумли эди. (Кейин аниқ бўлишича, советларнинг Электроника-591 видеомагнитофони шу япон молининг плагиат кўчирмаси экан)

Ҳуллас видикни катталиги чўпон итни инидай бўлган “Горизонт” деган совет телевизорига уладик.

Форцовшиклардан катта пулга сотиб олган “Мальчишник” деган кино ëзилган VHS кассетани техника тараққиëтига дахлдорлик каби ҳис туйғудан маст бўлиб кассета ичига тиқиб плей деган тугмани босдим.

Аммо севган артистим Том Хэнкс ижро қилган бу кино совет рангли телевизорида оқ-қора бўлиб кўринди.

Физика муаллими сифатида пал, секам каби ëйин тизимидан ҳабардор бўлсам ҳам бу тизимлар ўртасидаги тўқнашув қурбони бўламан деб ўйламаган эдим.
Олдимда икки йўл бор эди.

1.Пал ëки пал-секам русумли телевизор сотиб олишим лозим эди.
2.Киноларни оқ-қора кўришга рози бўлишим керак.

Чет эл телевизорини фалон пулга олиш учун яна наркокурьер бўлишга юрагим дов бермади ва “Греческой смоковницы” “А ну-ка, девочка, разденься” каби “уят кинолар”ни илк бора оқ-қора тарзда кўрдим.

Ëр-дўстлар менда видик борлигини билиб ош қилиб зиëфатга чақиришар эди.

Видеомагнитофонни улкан чемоданга солиб шаҳар бўйлаб юрганимда ҳамшаҳарлар чемодан ичида видик борлигини ва чемодан кўтарган киши порно кинолар кўришини аниқ билиб менга андишали боқишар эди.

Баъзан КГБ ортимиздан тушган холлари ҳам бўлди. Бу энди алоҳида ҳикоя

Абдуқаюм Азимов,
(исми шариф ўзгартирилган)
Нафақадаги физика ўқитувчиси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
28 май 2018
Андижон вилоятида тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида шу кунларда жисмоний ва юридик шахсларга ажратилаётган уч фоизлик кредитнинг манбаи коррупционерлардан мусодара қилинаётган ...
17 октябр 2016
Мебел жиҳозлари дўконига, эксклюзив шаклда Марказий Осиё давлат рахбарларига мўлжалланган «Президентлик курси»си келтирилди. Курси енгил бир ҳаракат билан, тез ...
5 апрел 2023
Бугун эсламоқчи бўлганимиз – улуғ француз ёзувчиси Антуан де Сент Экзюперининг «Кичик шаҳзода»си. 1943 йилнинг 5 апрелида Америкада илк ...
10 май 2023
Қизиғи шундаки қизил армия вориси бўлган Россияда уруш қатнашчиларга охирги ëдгорлик 1967 йили ўрнатилган. Яқин орада бирор тийин сарфланмади ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...