Асосий мавзулар
3 август 2016

Фарғона ҳокими: «Ҳамманг, мош экасан!»

Вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевнинг буғдойдан бўшаган ерларга мош экиш ҳақидаги топшириғи, ўз ерларига бошқа экинлар экиб, катта меҳнат ва ҳаражатлар сарфлаб қўйган фермерларнинг шахсий манфаатларига зид келмоқда.

Eltuz.com мухбирига бу ҳақда айтган фермерлардан бирига кўра, улар қиш ойларида техника ва ўғитлар ҳариди учун кредитлар олишган, бироқ бу пулни на пластикка ўтказиш, ва на нақд шаклида олишнинг иложи йўқ.

Деҳқонлар учун экилган ерларини бошқатдан ҳайдаш, экиш икки уч хисса қимматга тушади.

“Куни кеча вилоят ҳокимлигида йиғилиш бўлди ва ҳамма фермерларга такрорий экин сифатида мош экиш топшириғи берилди. Бизнинг вилоят четга мош экспорт қилиш мажбуриятини олибди”, дейди у.

Шунингдек у, вилоят ҳокимининг қарорини ўзгартириш у ёқда турсин, унча мунча одам унинг олдига кира олмаслигини айтади.

“Энди нима бўлади, билмаймиз. Мен июнь ойидаёқ буғдой топшириш режасини бажарган эдим. Буғдойдан бўшаган ерларимга маккажўхори экиб қўйгандим. Бошқа фермерлар ҳам ерларига нимадир экиб қўйишган. Ҳаммасини бошқадан ҳайдатиб мош экиш қимматга тушади. Техникани ҳам, одамни ҳам пулга ишлатамиз”, дейди фермер.

Ҳокимнинг топшириғини назорат қилиш учун туманларга келган ҳокимлик мулозимлари ҳам муаммоларни кўра била туриб елка қисишмоқда.

Насима Даврон қизи
Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 ноябр 2016
Интернет ва медиа соҳаси Ўзбекистонда дунёда энг кескин назорат қилинадиган давлатдир. «Freedom House» ҳар йили ўтказадиган Дунё бўйича Интернет ...
28 март 2019
Ушбу видео «Элтуз» мухбири Аюб Мингбоевнинг бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари негизига қурилган «Шантажни асосий қуролга айлантирган ...
13 ноябр 2017
Қозоғистоннинг Сайрам туманида яшовчи 34 ёшли Хайрулла Норметов «ўрис динига кириб кетгани учун» хотинининг қорнига пичоқ тиққанини иддао қилиб, ...
30 июн 2017
Мирзиёев артистлар билан учрашувида «халқ учун ишлаётган» актерларга театр ёнидан кўп қаватли уй қуриб беришни ваъда қилди. Президентнинг фикрича, ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...