Cатира
25 август 2016

Ойлик ва пенсиялар ошади, бироқ нарх-наво аллақачон кўтарилмоқда…

Президент фармонида, 2016 йилнинг 1 октябридан бошлаб бюджет муассасалари ва ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ҳамда нафақалар миқдори ўрта ҳисобда 1,15 баравар оширилиши қайд этилади. 

Бундан келиб чиқиб жорий йилнинг октябридан энг кам иш ҳақи – ойига 149 775 сўм; ёшга доир пенсиялар – ойига 292 940 сўм; болаликдан ногиронларга бериладиган нафақа – ойига 292 940 сўм қилиб белгиланган; 

Фармонда, «зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ёшдаги ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган нафақа ойига 179 755 сўм миқдорида белгилансин», дейилган.

Eltuz.com мухбири бу хабар ўзбекистонликларга қандай таъсир кўрсатганлигини билиш мақсадида, турли ёшдаги ва мавқедаги кишилардан интервью олишга ҳаракат қилди.

«Билмадим, хурсанд бўлганим йўқ», – деди исми сир қолишини истаган ўқитувчилардан бири.

У октябр ойининг ойлиги ноябр ойида, ёки ундан кечроқ кечроқ тушиши, лекин бозордаги ва магазинлардаги нарх-наво сентябр ойидаёқ ошиб кетишини айтади.

«Нарх-наво ошганидан кўра, ойликларнинг ошмагани маъқулроқ эди» дейди савдогарлардан бири.

Айрим энг зарур махсулотлар нархи эса аллақачон ошган.

“Нега ун, ёғ, шакар, кирсовуннинг нархи ошиб кетди”, деган саволимизга сотувчилар ойликлар ошдику деб жавоб беришади.

«Ойлик билан унча қизиқмайман, ҳар ойда 400 ёки 420 минг сўм пластигимга пул тушади – дейди ўзини банк ходими деб таништирган яна бир суҳбатдош, – менинг ойликдан ташқари тушимим бор, яъни “левий”им. Ҳар куни ризққа яраша 30-40 минг сўм тушиб туради. Шунинг учун ойлик ошса ҳам ошмаса ҳам менга фарқи йўқ.

«Туман мудофаа бўлимида ишлаб пенсияга чиққанман, – деди яна бир суҳбатдош, – 910 минг сўм пенсия оламан. 15 фоиз ошган бўлса, демак ҳар 100 минг сўмга 15 мингдан қўшилади, пенсиям анча кўпайиб қолар экан».

Eltuz.com нашри мухбирининг «Ойлик ошса нима ўзгаради?» деган саволига кўпчилик “Солиқлар ошади”, “Яна инфляция давом этади”, айримлар эса шунчаки эҳтиёт шарти ва киноя оҳангида “Ахоли фаровонлигини ўйлаётган инсонларга ташаккурлар бўлсин” дея жавоб қилишди.

Насима Даврон қизи

Расм муаллифи, Элсевар
Eltuz.com

Тағин ўқинг
16 феврал 2019
Пул ҳамма нарсани ҳал қилади, дейишади. Менимча, сиëсат ҳамма нарсани ҳал қилади. Вақтида берилган ваъда ва одамларни ишонтириш санъати. ...
20 сентябр 2018
Қирғизистонда жиноий ишларда кўп қўлланилиб сийқаси чиққан, экстремизм аломати бўлган видеоматериаллар, брошюра, китоб сақлаш бўйича юзлаб айблов ҳукмлари чиқарилмоқда, ...
12 июн 2020
Гоҳида сизни гар ўртаса алам, Қора бўлиб кетса бу ёруғ олам, Кўзларда айланса адашган бир нам, Одамлар бор кўнгилга ...
12 май 2017
11 май куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад Аль-Хусейннинг ташрифи якунланди. Ташрифнинг бош натижаси 15 йиллик ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...