Асосий мавзулар
12 май 2017

БМТ Олий комиссари: Ўзбекистон дин эркинликлари бўйича махсус маърузачини таклиф қилади

11 май куни БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Зейд Раад Аль-Хусейннинг ташрифи якунланди. Ташрифнинг бош натижаси 15 йиллик танаффусдан сўнг ўзбек ҳукумати томонидан БМТнинг дин эркинликлари бўйича Махсус маърузачисининг мамлакатга таклиф этилиши бўлди.

Тошкентдаги матбуот анжуманидаги ўз якуний нутқида у, сўнгги 24 йил ичида БМТ инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг илк ва ягона ташрифи эканини таъкидлади. Ундан олдинги олти комиссар гарчи бир неча бор бошқа марказий осиё давлатларига келишган бўлишсада ҳеч қачон Ўзбекистонга таклиф қилинмаганини билдирди.

Олий Комиссар Шавкат Мирзиёев билан 90-минутлик учрашув ўтказди, „бунинг давомида биз кўплаб таянч нуқталарини топдик ва қатор конкрет қадамларни келишиб олдик“, деди у. Ўша куни Адлия вазири, ИИВ рахбари ва мамлакат Бош прокурори билан ҳам учрашувлар ўтказди.

БМТ бош ҳуқуқ ҳимоячиси ўз нутқида 2017-2021 йилларга мўлжалланган Президент стратегиясини олқишлашини билдирди ва ҳукуматни стратегия бўйича инсон ҳуқуқлари соҳасидаги амалий натижаларга эришишга чақирди.

„Ўз-ўзидан англашиладики, режа ва ниятлар – бир томон, натижалар – эса бошқа бир нарсадир, айниқса инсон ҳуқуқлари ҳақида гап кетар экан, ҳукумат кўпинча чиройли ваъдалар беради, бироқ уларни реал ўзгаришлар билан мустаҳкамламайди“, дея урғулади у.

Олий комиссар шунингдек, сиёсий маҳкумлар муаммосига ҳам тўхталди. «Мен ҳукуматга – иложи борича тезроқ, кўпроқ миқдордаги сиёсий маҳкумларни озод этишда давом этиш илтимоси билан мурожаат қилдим, уларнинг айримлари анчайин муаммоли суд жараёнларида узоқ муддатларга ҳукм қилинишган», деди жаноб Зейд Раад Аль-Хусейн.

У қийноқлар ва шафқатсиз муносабатнинг бошқа шаклларини Ўзбекистоннинг Қийноқларга қарши конвенциядаги мажбуриятларидан келиб чиққан ҳолда мутлақо тўхтатишга чақирди.

Қийноқлар қўллаш «кўп йиллардан буён Ўзбекистоннинг халқаро обрўсига путур етказиб келаётган эди. Ҳукуматнинг бу масалани кўришидан мен ҳурсандман», деди у.

Ўзининг чиқишида шунингдек у, болалар меҳнатининг тўхтатилишини ҳам олқишлади ва Ўзбекистон ҳукуматини пахта терими даврида давом этаётган катталарни мажбурий меҳнатга жалб қилиш тизимига чек қўйишга чақирди.

Ва ниҳоят Олий комиссар «2005 йилнинг 13 майида Андижонда юз берган даҳшатли воқеаларни» суриштиришга чақирди. «Олдинга қараб юриш муҳим бўлгани ҳолда, ўтган воқеаларга баҳо бериш, қурбонларни унутмаслик ва уларнинг саволларига жавоб топиш ҳам шунчалик муҳим», деди у Тошкентдаги нутқида.

Олий мартабали меҳмон ўз нутқига ҳулоса ясаб, унинг назарида Ўзбекистон чорраҳа олдида турганини таъкидлади. „Мирзиёевнинг президентлик иқтидорига келиши билан пайдо бўлган ажойиб конструктив таклиф, режа ва инсон ҳуқуқлари бўйича янги қонунчиликлар кўлами бор. Бу ислоҳотларни мувафақиятни адо этиш мамлакат келажагини ўзгартирадиган самара бериши мумкин. Бу узоқ ва машаққатли йўлдир, унда тўсиқлар ва омадсизликлар бўлиши мумкин, бироқ ишонаманки – сафар бошланди“.

БМТ Олий комиссари Тошкентдан қайтгач «Ўзбекистон мустақил ҳуқуқ ҳимоячилари ташаббус гуруҳи (ЎМҲҲТГ) баёнот тарқатди, бунда «қийноқлар, таҳқирлар ва диний мотивга кўра қамалганларга муддат қўшиш давом этаётгани» айтилади.

ЎМҲҲТГ пресс-релизида илгари «экстремистик диний ташкилот»да иштирок этганликда айбланиб қамалган, бироқ муддатини ўтаб бўлган маҳкумлар ака ука Мирзаевларга қийноқлар ва муддат қўшиб берилганини мисол қилиб келтиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 июн 2021
Мана, азизлар, ҳафта айланиб сиз билан яна юзма-юзман. Бормисиз, омонмисиз? Ëз қандай соз десам, ўзимни ҳам, сизни ҳам алдаган ...
3 феврал 2016
2 феврал куни Жиззах вилоят жиноий судида давом этган «Фермер Арамаис иши»нинг махкама жараёнида давом этди. Прокурор Ш. Турдибеков, ...
29 март 2016
Sputnik интернет нашрининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасидаги манбага асосланиб билдиришича, Ўзбекистонда 2016 йилнинг биринчи чорагида ...
16 ноябр 2020
Майли, нонкўрга чиқаринг, майли, душманга ва майли, провокаторга. Лекин мен ҳозир шунчаки фактларни констатация қилмоқчиман. Ушбу расмга қаранг. Кимдадир ...
Блоглар
23 май 2023
Дин ишлари қўмитаси “ҳажга юбораман” деган «апрслар» гапига ишонманглар, деб, “лўхлар”ни огохлантирди. Аммо лўх ва ...
22 май 2023
Ўзбекистоннинг ўрисқул ҳукумати яна бир санкцияга тушган Украинага қарши уруш айбдорини Тошкентга чақириб сийлади. Украинадаги ...
20 май 2023
Элтузнинг душман эмас балки дўст эканлигини энг биринчи англаб тушуниб етган илк расмий киши бу ...