Байрамда халқнинг занжири янада калталанади
«Тошкент оқшоми» газетасида (23.08.2016) ЎзА мухбирининг ички ишлар вазири биринчи ўринбосари билан суҳбати босилди.
Вазир ўринбосарининг айтишича, ички ишлар идораларининг барча ходимлари жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликларнинг, таҳдид ва хатарларнинг олдини олишга сафарбар қилинган ва тегишли профилактик ишлар бажарилмоқда.
«Бу жараёнда маҳаллий ҳокимликлар, жамоат ташкилотлари вакиллари, хусусан, маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари фаол иштирок этмоқда», дейилади мақолада.
Вазирлик вакили «байрам арафасида ва байрам кунлари пойтахтга кириб келаётган транспорт воситалари қатнови бироз чекланиши мумкинлиги»дан огоҳлантирган.
Мақолада шу кунларда пойтахтда пропискаси бўлмаганларни овлаш ва уларни Тошкентдан қувиш, ички ишлар ходимларининг ҳатто хусусий хонадонларгача ҳеч қандай асоссиз кириб кўздан кечираётгани қанчалик қонуний асосга эгалигига ойдинлик киритилмаган.
Eltuz.com