Асосий мавзулар
1 сентябр 2016

Самарқанд Каримов жанозасига тайëрланмоқда

Миясига қон қуюлгани айтилган Ислом Каримовнинг туғилган уйидан 100 метр наридаги Чорраха масжиди бўладиган муҳим тадбир – дафн маросими учун ҳозирланмоқда.

Шаҳарнинг Сиëб қисми ўраб олинган. Мармар ва бошқа қурилиш махсулотлари ташиëтган машиналарни кузатиш мумкин. Регистонга одам киритилмаяпти. Шаҳар фавқуллода ҳолатга келтирилган.

rasm1808
Тошкентдаги милиция ходимлари Самарқандга сафарбар қилинган.

Барча ишларга Бош вазир Шавкат Мирзиëев бошчилик қилаëтгани айтилди.

Озарбайжон соати портали эса президентнинг тўнғич қизи Гулнора Каримовага таяниб Ислом Каримовнинг 1 сентябр куни ўлганлигини билдирди.

Яна “Элтуз” маълумотларига кўра¸ Ўзбекистондаги юзлаб мулозимлар пайшанба куни Самарқандга келган.

Тошкентдаги милиция ходимлари Самарқандга сафарбар қилинган.

Баъзи маълумотларга кўра, Каримов шанба 3 сентябр куни дафн қилинади. Фейсбукдаги Здоровья Каримову гуруҳида ëзилишича Каримов раасман ўлган. Маълум бўлишича, Каримов қон айланишини таъминловчи машинадан 1 сентябрь куни ажратилган. Бундан Олдин Элтуз Каримовнинг ўлгани ҳақида маълумот берган эди

«Самарқандда шаҳарга машиналар киритилмаяпти. Сиёб Бозоридан Улуғбек обсерваториясигача бўлган ҳудудга одамларни ҳам қўймаяпти» дея ёзди бугун ФБ юзерларидан бири 1-сентябр куни.
rasm1809
Чорраха масжиди ёнида мақбара қуриш ишлари бошланган

 

Ҳукумат манбалари ҳамон сукут сақламоқда

28 август куни, ўзбек ҳукумати илк бор президент Каримов соғлиғининг ёмонлашгани ҳақида хабар тарқатди.

«Мутахассисларнинг фикрига кўра, тўлиқ тиббий кўрик ва даволаниш жараёни учун муайян вақт талаб этилади» дейилган эди билдиришда.

Бироқ, инсультнинг бешинчи куни ҳам президент атрофидагилари унинг аҳволи ҳақида бирор расмий ахборот беришгани йўқ.

Ислом Каримов мамлакатга 1989 йил Кремл томонидан тайинланган кундан буён ҳукмронлик қилиб келади. Каримов даврида мамлакатда сўз эркинлиги чекланди, инсон ҳуқуқлари бузилди, мухолифат қатағон қилинди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 май 2015
Ўзбекистонда махсус хизмат ходимлари аёлларни рўмолини ечишга мажбур қилишмоқда. расм муаллифи: Шуҳрат Бобожон
9 март 2017
Президент Мирзиёев 2016 йилнинг 5 октябрида чиқарган фармони жорий йилнинг 1 январдан бошлаб тадбиркорларга нисбатан режадан ташқари ҳар қандай ...
1 июн 2021
Тошкентлик фаол Алексей Гаршин Шоввозсойда Мирзиёев тегишли экани айтиладиган дам олиш маскани яқинигача етиб борди. Бу Тошкент вилоятининг Угом-Чотқол ...
26 сентябр 2015
Нафақат кўрганлар, бизга ўхшаб кўра олмаганлар ҳам эшитиб оғзимиз очилиб қолди. Ўша кўрсатувда бир гуруҳ ўзбек болалари .., ҳа-я ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...