Чорсудаги тил ўргатиш маркази биноси бузилди
Тошкентдан олинган хабар ва фотоларга кўра Чорсудаги Тил ўргатиш марказининг уч қаватли биноси бузилган.
Бу ҳақда Eltuz.comга тошкентдан мактуб йўллаган манба ўз кузатишларини шундай ёзади.
«Чорсудаги 3-қаватли тил ўргатиш марказини бузиб бўлишди.
ОАВда Каримовхонлик давом этмоқда. Шеърлар, достонлар, чўпчаклар…
Ишхонам Чорсуда жойлашган. Кеча эрталаб ишга босам, Чосудаги ер остидан чиқувчи йўлак бошида милициялар ҳижобли аёлларни тўхтатиб, четга олиб, ёзув-чизув қилишяпти…»
Ўзбекистон пойтахтида жойлашган тарихий ва маданий биноларнинг бузилиши ва улар ўрнида бир хил типдаги алюкабонд бинолар барпо бўлаётгани ҳақида eltuz.com нашри илгари ҳам ёзган эди.
Номаълум сабабларга кўра, ҳокимият вакиллари собиқ ТошМИнинг кўпчилик учун қадрли бўлган биносини бузиб ташлади. «Тошкент колизейи» (совет даврида Свердлов номидаги концерт зали)нинг 1911 йилда қурилган биноси савдо биржасига айлантирилди. Низомий номидаги Педагогика Институтининг юксак марихий ва меъморий қийматга эга ташқи қиёфаси бутунлай вайрон қилинди.
Бу рўйхатга Тошкент амалдорлари томонидан йўқ қилинган яна ўнлаб маданий объектларни киритиш мумкин.
Eltuz.com