Асосий мавзулар
13 октябр 2016

«Ҳуррият» ўзининг биринчи бош муҳарририни эсламади

«Ҳуррият» газетаси (12.10) ўзининг 1000-сони чиқиши муносабати билан нашрни ташкил этиш жараёнларида бевосита иштирок этган таниқли журналист Аҳмаджон Мелибоевнинг бу борадаги хотираларини эълон қилди.

Муаллифнинг ёзишича, ўша пайтларда «ўз сўзи, йўли ва фикрига эга, истиқлол даврида амалга оширилаётган ислоҳотларни холис ва ҳаққоний ёритиш, таҳлил қилишдек залворли масъулиятни ўз зиммасига оладиган газета кутилаётганди» ва бу газета айнан «Ҳуррият» бўлган.

Ҳатто газетанинг номини ҳам президент Ислом Каримовнинг ўзи таклиф этган.

«Биз «Янги ҳаёт», «Истиқлол овози», «Келажак овози» номларини таклиф этган эдик», деб эслайди А.Мелибоев.

Унинг билдиришича, газетанинг нишона сонини тайёрлаш устида Абусаид Кўчимов, Хуршид Дўстмуҳаммад, Ёқубжон Хўжамбердиев, Мурод Абдуллаев, Аҳмад Отабоев ва бошқалар ишлаган.

Муаллиф негадир газетанинг биринчи бешта сонини чиқаргандан кейин бош муҳаррир лавозимидан бўшатилган Карим Баҳриев номини тилга олмайди.

Аслида «Ҳуррият» ўша бешта сони билан газета сифатида танилганди. Ўшанда Ўзбекистон аҳли ҳақиқий журналистика, халқ дардини айта оладиган эркин фикрли нашр аслида қандай бўлиши кераклиги ҳақида ҳаққоний тасаввурга эга бўлганди, десак адашмаймиз.

А.Мелибоев ўзи ҳам эътироф этишга мажбур бўлганидек, «Ҳуррият»нинг нишона сони чиқиши – «бу янгилаётган эркин ва мустақил матбуотимизнинг чинакам байрами эди».

Афсуски, бу байрам узоққа чўзилмади. Бешта сони чиққандан сўнг «эркин ва мустақил матбуот» кимнидир чўчитди шекилли, аввалига «Ҳуррият» «боши»дан жудо қилинди – бош муҳаррири ишдан олинди. Кейин эса газета мамлакатдаги бошқа нашрларга ўхшади-қолди.

Ҳозир «Ҳуррият» мамлакатда нашр этиладиган 1400 дан ортиқ газета ва журналларнинг бири, холос. Унинг ўз сўзи ҳам, фикри ҳам йўқ.

Ундан биринчи сонларидан мерос сифатида фақат «мустақил газета» деган иддао қолгани ҳам бор гап. Бугун бу газета ҳақиқатан ҳам халқдан, унинг дарду ғамидан, ташвишу аламларидан мустақилдир…

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 апрел 2016
Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати буюртмасига кўра тайёрланган “ГТА ёҳуд ўйинга айланган хаёт” хужжатли фильми Олий ўқув юртлари, мактаб ва ...
4 октябр 2019
Кечган ҳафтада ўқитувчи ва устозлар байрам қилди. Агар мендан устозинг ким дейишса, ҳеч иккиланмай Маҳмудхўжа Беҳбудий деган бўлар эдим. ...
31 август 2020
Россия империясининг Ўрта Осиёни босиб олишида Бухоро амирлигининг роли катта бўлганини ҳеч ким инкор қила олмаса керак. Учта хонликдан ...
26 ноябр 2018
Ҳақиқатдан ҳам, “Яхшига қилсанг яхшилик ҳам айтадур, ҳам қайтадур ,- дейди, “ёмонга қилсанг яхшилик, на айтадур, на қайтадур” дейишади. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...