Асосий мавзулар
16 ноябр 2016

Миллион доллар учун ўзбек “ўлиб” берди

Ўзбекистонлик 31 яшар йигит фирибгарликда айбланиб АҚШ тарафидан халқаро қидирувга берилди.

2000 йилда Green Card ютиб АҚШда истиқомат қила бошлаган. У ерда ўзини миллион долларга суғурталаган.

Шундан сўнг қирғизистонлик врач-патологоанатомдан “ўлганини” тасдиқловчи ҳужжат олган. Хатто ўзига сохта қабр қаздириб,

Ўшнинг Қорасув районидаги қабристонлардан бирига эсталик тоши ҳам қўйдирган. Суғурта идораси “ўзбекнинг ўлганига” шубҳа билдириб тафтиш қила бошлаганида “ўлик” Қирғизистонни тарк қилган.

АҚШда суғурта қилинган ўзбекнинг “ўлгани” ҳақида маълумотнома ëзиб берган Ўшдаги касалхоналардан бирида ишлаган шифокор жавобгарликка тортилиб, унга йирик миқдорда жарима солинди.

Қирғизистон ИИВ матбуот ҳизматининг Элтузга билдиришича, шу кунларда миллион долларлик суғурта фирибгарлиги фигуранти билан боғлиқ жиноят ишини айни вазирликнинг махсус гуруҳи текширмоқда.

“Ўш, Жалолобод ва Қорасувда бу фирибгар йигитни қидиряпмиз” деди Қирғизистон ИИВ матбуот ҳизмати мулозими. Унга кўра “Ўзбек ватандошини қидириш” ишлари ҳақида АҚШниг Бишкекдаги элчихонасига билги берилган.

2012 йили АҚШда тиббий суғурта борасида мисли кўрилмаган фирибгарлик фош қилинган эди. Асосан собиқ СССРдан келган фирибарлар АҚШ суғурта идорасидан 250 миллион доллар пулни суғургани ортидан 36 киши қўлга олинган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 апрел 2024
Ўзбек тили ва элининг эркин бўлиши учун курашган, умрининг сўнгига қадар демократиянинг Ўзбекистон учун энг маъқул тизим эканини айтиб ...
15 март 2016
Анқарада юз берган портлаш кўп қатори менинг ҳам юрагимни эзди. Турклар ва Туркия учун камситиш бўлган юз йил бурунги ...
1 декабр 2021
Рассом Кирпи
5 сентябр 2023
Калининградда отбоқар бўлиб ишлайдиган Самандар исмли ўзбек вояга етмаган ўрис қизни олиб қочиб уйига обориб бойлаб қўйди. Қиз қутқарилди. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...