Кундалик
30 ноябр 2016

Ўзбек халқидан ўмарилган пуллар эгаcига қайтарилсин!

Бир гуруҳ ўзбек фаоллари Телекоммуникация секторидаги коррупцион схемалар ёрдамида тўпланган активларнинг мусодара қилиниши ва коррупция жабрдийдаларига қайтарилиши лозимлиги ҳақида уларни музлатган ҳукуматларга очиқ хат йўллади.

Бу юзадан бугун 30 март куни change.org ижтимоий тармоғида электрон петиция ҳам ташкил этилиб унга имзолар йиғила бошланди.

Улар АҚШ, Швейцарии, Швеции, Нидерланд, Белгия, Ирландия ва Люксембург давлатларига АҚШ Адлия Департаментининг Ўзбекистон тепасидаги ҳукмрон коррупционерлар томонидан ўзлаштирилган $850 миллион долларни мусодара этиш даъвосини қўллаб қувватлаш илтимоси билан мурожаат этишди.

Фаоллар мазкур давлатлардан ушбу активларни айни жиноятлар учун жавобгар бўлган Ўзбекистон ҳукуматига қайтармасликка, балки бу маблағларни тўғридан-тўғри коррупция жабрдийдалари бўлган бутун Ўзбекистон халқига йўналтиришга чақиришади.

Ноҳалол йўллар билан топилган активларни адолатли репатриация қилинишига бир мисол Қозоғистондаги Бот Жамғармаси бўлиши мумкин, демоқда фаоллар.

Агар Ўзбекистон ҳукумати бу каби жамғарма ишига шароит яратиб беришга рози бўлмаса, у ҳолда кўзланган активлар юқорида қайд этилган ҳукуматлар ва Ўзбекистон фуқаролик жамиятининг ишончли бошқаруви остида музлатилиши лозимлиги айтилади мазкур мактубда.

Фаоллар томонидан имзоланган тегишли мактубни қуйида ўқиш мумкин.

Ушбу мактуб фақат, Ўзбекистоннинг ислоҳотлар йўлига қадам қўйишини ва Коррупциядан озод бўлишини қўллаб қувватлаш ниятидаги барча шахслар таклиф этиладиган ташаббуснинг бошламаси сифатида кўрилади.

Имзолар эса бу ерда йиғилмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
9 октябр 2017
Мажбурий меҳнатни тақиқлаш мавзусида гап кетганда, ҳукуматнинг бу борадаги иккиюзламачилигини кўпчилик ўзини ўзи алдашга ўхшатяпти. Ўзини ўзи алдаш деганда ...
18 сентябр 2023
Қозоғистон аста-секин, лекин муттасил Россиядан узоқлашмоқда. У ерда русларга қарши кайфият ҳар соатда аниқроқ ва яққолроқ кучаймоқда, дея ёзди ...
24 июл 2017
«Яшнобод демократияси» акс этган реалити шоуда туман ҳокими Дилмурод Турдиев ўзидан олдинги мулозимларга хос бўлмаган фазилатни намойиш қилди. «Маҳалла» ...
26 июл 2019
Чехия пойтахти Прага бир вақтнинг ўзида ўзбекларнинг турли қатламларини ўзига жалб қилмоқда. Ўта бой ўзбеклар ва мулозимлар Прагада ширкатлар ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...