Асосий мавзулар
14 декабр 2016

Ўзбекистонга Абдулла Орипов Бош вазир бўлди

Ўзбекистон Олий Мажлиси сенати ва Қонунчилик палатасининг қўшма мажлисида Абдулла Орипов номзоди Бош вазирликка тасдиқланди.

Телекоммуникация соҳасидаги коррупциялар боис ишдан кетган ва Каримов ўлимидан сўнг ҳукумат таркибига қайтган 55 ёшли Арипов номзоди Президент Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилгани айтилади ҳукумат нашлари тарқатган хабарларда.

Сенат мажлисида шунингдек, Мирзиёев Бош вазир лавозимидан озод қилинди, ҳукуматнинг бутун таркиби билан истеъфога чиқарилди.

Халқаро порахўрлик ишидаги коррупционерларнинг бири

Абдулла Орипов 2012 йили ўзбек телеком тизимидаги президентнинг қизи Гулнора Каримов доҳил порахўрлик можароси сабаб ишдан четлатилган эди.

Коррупцион битимлар тузиш ташаббуси президент Каримовнинг қизига тегишли бўлсада, офшор ширкатларга кейинчалик расман халқаро мобил операторларига сотиш учун частота ва лицензияларни ажратиш ўша вақтда Абдулла Орипов раҳбарлик қилаётган Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги буйруғи билан расмийлаштирилиши, шунингдек бунга Бош вазирнинг ўзи ижозат бериши керак эди.

Бу ўринда шахсий жавобгарлик алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ўша пайтдаги раҳбари, телекоммуникация секторидаги коррупцион можаролар сабабли 2012 йилда бош вазир ўринбосари мансабидан қувилган, жорий йилда ҳукумат сафига тикланиб, 2016 йилнинг 14 декабрида бош вазир лавозимига тайинланган Абдулла Орипов зиммасига тушади.

Абдулла Ориповнинг ҳукумат рахбари этиб сайланишига Сенат залидаги 92 Сенат аъзосининг 83 нафари ва Қонунчилик палатасининг 142 депутатидан 124 нафари овоз бергани билдирилади бугунги ҳукумат хабарларида.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 апрел 2019
1719 йилнинг 25 апрелида инглиз ёзувчиси Даниел Дефога шуҳрат келтирган (1660–1731) «Робинзон Крузо» (ингл. Robinson Crusoe) романи босмадан чиқди. ...
13 июл 2024
“Бахти Ташкентский” лақаби билан машҳур Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” Бахтиёр Қудратуллаев ва “жиноят олами”нинг яна 36 нафар вакилига ...
16 май 2023
Ўзбекистон Бадиий академияси мулозимлари 1 миллиард 416 миллион сўмга давлатни ухлатмоқчи бўлгани фош бўлди. Иш Бош прокуратура назоратида. Ўзбекистон ...
18 октябр 2022
Қашқадарё вилоят Нишон тумани Халқ таълими бўлимига қарашли мактаб ўқувчилари шанба якшанба кунлари пахта теримига чиқарилди. «Таълим сифатининг йўқлигига ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...