Одилбой қамоқдан чиқди
Миродил Жалоловнинг маҳалласида яшайдиган журналистнинг айтишича, Жалолов 4 январ куни эрталаб суд залидан озод этилган ва кечқурун Тошкент вилоятидаги дала ҳовлисига кетган.
Суд ажримида баён қилинишича Жалоловнинг адвокати Мирзаев илтимосномасида «келтирилган важларни ўрганиб чиқиб, давлат айбловчиси Р. Рахимовнинг тайинлаган эҳтиёт чораларини ўзгартириб» илтимосномани қаноатлантиришни маъқул топган.
Жумладан суд ҳаками Ш. Иноғомов чиқарган ажримда «Судланувчи Джалолов Миродил Сабитовичга нисбатан қўлланилган қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси ўзгартирилсин ва унга нисбатан муносиб хулқ-атворли бўлиш ҳақида тилхат эҳтиёт чораси қўлланилсин» дейилади.
Шунингдек, ҳужжатда у «дарҳол суд залида қамоқдан озод қилинсин.» дейилган. Шов шувли коррупция иши Халқ орасида Одилбой номи билан машҳур бўлган Жалолов 2010 йилнинг сентябрида қамоққа олиниб 18 йилга ҳукм қилинган эди.
“Зеромакс” ширкатининг Ўзбекистондаги фаолияти тўхтатилган ва барча ҳисоб рақамлари музлатилганди.
Миродил Жалолов қамалган йили Талант Александеров таҳаллусли шоир унинг шаънига атаб шеър ҳам ёзган эди:
Хасти Имом масжидини қурганларнинг,
Ишсиз халққа умид, нажот берганларнинг,
Газ-оловга оташ юган урганларнинг
Хизматини унутдингми, жон Ватаним?!
Миродилни дуо қилар шому саҳар,
Зангор олов ёққан овул, қишлоқ, шаҳар.
Кўзларимдан кўз ёш эмас, томди заҳар,
Хизматини унутдингми, жон Ватаним?!
Президент Каримовнинг тўнғичи Гулнорага тегишли экани айтиладиган, Швейцарияда рўйхатга олинган “Зеромакс” ширкати Ўзбекистонда нефт, газ ва олтин қазиб олиш, қишлоқ хўжалиги ва текстил саноати билан шуғулланган.
Eltuz.com