Турк матбуоти 39 кишини ўлдирган террорчи ўзбек бўлганини ëзди
Ҳуррият ва бошқа турк газеталарининг ëзишича қотил “Абу Муҳаммад Хуросоний” код исми билан ҳаракат қилган ўзбек миллатига мансуб Абдуқодир Машариповдир.
Туркия истихборатининг матбуотга сиздирган ҳабарига кўра Абдуқодир Машарипов ўлдирилган.
Уни ким ва нима мақсадда ўлдирганига оид маълумот йўқ. Турк матбуотида ëзилишича¸ ИШИДнинг ўзбек ҳужраларидан бирида таълимот олган Машарипов 15 декабр куни Туркиянинг Кўня шаҳридан Истанбулга келган.
Маълум бўлишича қатлиомда қўлланилган қуроллар ИШИДнинг ўзбек хужрасининг бошқа фаоллари тарафидан Истамбулга келтирилган. Иддаога кўра айни фаоллар Машариповнинг ҳужум уюштиргани ортидан логистик қўлловни мунтазам амалга оширишган.
ИШИД арчага қарши
ИШИД экстремистик гуруҳи янги йил кечаси Истанбулда 39 киши ўлдирилган тунги клубга ҳужум учун масъулиятни ўз зиммасига олди.
Гуруҳ номидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, «халифалик аскари насронийлар бидъат байрамни қутлаётган клубга ҳужумни амалга оширган».
Истанбулдаги Reina тунги клубидаги ҳужумда 39 киши ҳалок бўлган, 69 одам яраланган.
Eltuz.com