Видео
19 январ 2017

Шоҳида Ёқуб: Иноятов ўрнига одам танланмоқда

Элтуз нашри журналист Шамсиддин Тўлагановнинг Миллий ҳавфсизлик хизмати раиси Рустам Иноятов истеъфоси ҳақидаги мақолани чоп этиши ортидан Республика телеканали 14 январда Ўзбекистон қуролли кучлари кунига бағишланган тантанада Иноятов иштирок этган кўрсатувни эфирга узатди.

Ўзбекистон Миллий Хавфсизлик хизмати Элтуз хабарига расман раддия билдирмаган бўлсада, ҳукумат телевидениесидаги эпизод билан «раис ўз жойида» деган сигнал берди…

Аммо Элтуз нашрига интервью берган журналист Шоҳида Ёқуб нима учун бу лавханинг пайдо бўлганини тушунмагни ва фикрида қатьий турганини айтди.

Шоҳида Ёқуб: – Менинг манбаларим бўйича Рустам Иноятов кетди. У киши 20 йилдан ортиқ миллий хавфсизлик хизматини бошқарган. Нимага кетди сабабларини ман билмийман, лекин у кетганлигининг тасдиғи бор.

Савол: – Ким бўлади унинг ўрнига сизнингча?

Шоҳида Ёқуб: – Бахтиёр Ғуломов бўлади, деб айтишган. Лекин, Худо хоҳласа, бу ҳафта биз биламиз, ким шу энг кучли идора бошкарувида туради…

Савол: – Энди система ўзгарадими ёки контора эскичасига ишлайверадими?

Шоҳида Ёқуб: – Менимча, система ўзгариши керак. Лекин, қачон шу ўзгариш бошланади қанақа шаклда олиб борилади? Ҳамма биладики, Ўзбекистоннинг энг кучли структураси – бу хавфсизлик хизмати. Агар ўзгарса, балки диндорларга ва бошқаларга тазйиқлар сусаяди, аммо, умуман олганда, мен катта силжишларга умид қилмайман…

Видео: https://youtu.be/_d3POdektmw

Eltuz.com

Тағин ўқинг
15 март 2018
Ўзбекистонда МХХ (Миллий хавфсизлик хизмати) ДХХ (Давлат хавфсизлик хизмати)га айланди. Айни пайтда идоранинг асосий вазифалари принципал тарзда ўзгаргани йўқ. ...
20 июл 2022
Ўзбек халқи кимга, қайси режимга қарам бўлиб келган эдики, энди у ўзини озод, эркин миллат деб билади? Бир ярим ...
5 феврал 2016
Арамаис ва унинг шериклари устидан суд тугади. Ҳукмни кутиш қолди. Прокурор унга 18 йил сўради. 2015 йилнинг 4 сентябрида, ...
29 январ 2018
Яқинда вилоятга бориб, бир танишимникига кирдим. Дарвозахонасида бир қоп тўла ўрик дарахти ўтини турган экан. Ўтин бирор касалликка чалинмаган, ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...