чоршанба,
13 ноябр 2024
23 феврал 2017
Тошкентда ҳалокатли ёнғин
23 феврал куни бир бирига туташ кўп қаватли биноларда йирик ёнғин юз берди.
Ёнғин Чилонзор туманидаги, «Мирзо Улуғбек» метро бекати ва Хўжалик суди биноси яқинидаги беш қаватли биносида рўй берган.
Бир соат олдин фейсбук тармоғида пайдо бўлган хабарларда дастлаб Олий Хўжалик суди биноси ёнаётгани иддао қилинган.
Ярим соат ўтиб ёнғинга оид даҳшатли манзара акс этган видео пайдо бўлди.
Ҳозирча, қурбонлар сони ҳақида маълумот йўқ, бироқ ижтимоий тармоққа қўйилган айрим видео тасвирларда, одамлар жонини сақлаш учун ўзларини деразадан сакрашга уринишаётгани акс этган.
Eltuz.com