Оқилов Стокголмдаги маҳфий масжидга қатнаган
Рахмат Ақилов Швецияга келгунига қадар ҳам радикал кайфиятда бўлганини ёзади швед нашрлари. Фото: expressen.se
У Швецияга 2014 йили Туркия орқали келган. Стокголмга келганидан сўнг у ИШИДга алоқадор шахслар билан учрашгани ҳақида билдиради Еxpressen нашри ўз манбаларига таяниб.
Ҳужумдан икки ҳафта илгари у, Стокголм чеккасида фаолият кўрсатаётган масжидда, бир нечта рекрут ёлловчилари билан учрашган.
Expressen нашрига кўра, айни квартира фақат махсус таклиф қилинганлар учунгина очиқ бўлган ва у ерда Суриядаги террор ҳаракатига одам ёлланган.
Шунингдек, Reuter ахборот агентлиги, Оқиловга Ўзбекистонда қидирув эълон қилингани ва унинг Суриядаги ИШИДга қўшилишга урингани ҳақида ёзган эди.
Бундан ташқари унинг, қаллоблик йўли билан ўз ўрнига одам ишлатгани ҳақидаги фактлар очиқланмоқда.
Элтуз мухбирига жумладан, Scandiya отелида Рахмат Ақилов номидан бир ўзбекистонлик бир неча йил ишлагани хақидаги маълумотлар келиб тушган.
Отел маъмурияти «бу хизмат» учун Ақиловга, жами 360 минг крон (40 минг доллар атрофида) иш ҳақи тўлагани ҳақида билдирган.
7 апрел куни, Рахмат Оқилов юк машинасида Стокголм марказий кўчаси Дроттнинггатанда бир неча одамни босиб кетган ва Åhlens cавдо маркази биносига бориб урилган эди.
Сўнгги маълумотларга кўра тўрт нафар одам, жумладан 11 яшар қизалоқ ҳалок бўлган, 15 одам жароҳатланган.
Eltuz.com