Асосий мавзулар
16 май 2017

Ўзбек мобил оператори: «Нотанишни ром қил!»

«Оила ва жамият» газетаси (10.05) мобил алоқа компаниялари «хизматларининг миллий маънавиятимизга таҳдиди» ҳақида бонг урди.

Унда мобил алоқа операторлари томонидан СМС тарзида тарқатиладиган «Нотанишни ром қил», «Ёлғизликдан қутул», «Баҳорда севгингни топ» каби тийиқсиз хизматлар ортидан маънавиятимизга жиддий зарар келтирадиган офатларни гап билан адо этиб бўлмаслиги» айтилади.

Мақолада СМС орқали тарғиб қилинаётган бундай хизматлар ортидан оилалар бузилиб кетаётгани, хиёнат ва алдовлар кўпайиб бораётгани таъкидланади. Ҳаётда учраётган худди шу каби ҳолатлардан мисоллар келтирилади.

Муаллиф мобил алоқа компанияларининг «бундай бешарм хизматлари миллий қадриятларимиз, менталитетимизга хос одоб-ахлоқ тамойилларига мутлақо мос келмаслиги»ни қайд этади.

«Биргина «Нотанишни ром қил» деган жумланинг ўзида на ҳаё, на андиша ва на орият бор. Дағалроқ изоҳ учун узр сўраймизу, лекин «Нотанишни ром қил» хизмати гўёки фоҳишаликка чорловдек янграяпти», деб ёзади муаллиф.

Газетада назоратчи ташкилотлар нега мобил алоқа компанияларининг «ўзбекона одоб-ахлоқ мезонларига мос келмайдиган хизмат турларини тарқатишига томошабин бўлиб тураётгани»га изоҳ талаб қилинган.

Баҳодир Шариф
Ўзбекистонлик газетхон таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
11 ноябр 2019
«Элтуз» нашри «Ёзарнинг саси» рукнида таниқли ўзбек шоираси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, 67 яшар Қутлибека Раҳимбоеванинг миллат ва ...
24 апрел 2018
Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати собиқ раиси, Хоразм вилояти ҳокими 59 ёшли Илгизар Собиров “саломатлиги ëмонлашгани боис ўз аризасига кўра” ...
28 феврал 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов буйруғига кўра, қамоқхоналарда сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация ...
22 сентябр 2017
Сўнгги маълумотларга кўра, Бош вазир иштирокидаги мажлисда берилган кўрсатмадан сўнг, пахта теримида қолаётган Олий ўқув юрти талабалари уйларига қайтарилмоқда. ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...