Cатира
28 феврал 2018

«Элтуз» хабари ортидан МХХ зобити Тоймуроз Алимов қамалди

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов буйруғига кўра, қамоқхоналарда сақланган баъзи сиёсий ва диний маҳкумларни “ликвидация қилиш”да қатнашган Тоймуроз Алимов 26 февраль куни ҳибсга олинди.

МХХ зобити Тоймуроз Алимов

МХХ зобити Тоймуроз Алимов Ўзбекистон Жиноят кодексининг 97-моддаси – қасддан одам ўлдириш, 301-моддаси – ҳокимиятни суиистеъмол қилиш, 230-моддаси – айбсиз одамни жавобгарликка тортиш каби айбловлар бўйича тергов қилинмоқда.

Бу ҳақда «Элтуз»га генерал Шуҳрат Ғуломов устидан қўзғатилган тергов ишига алоқадор бўлган МХХ зобити ўз исмини ошкор этмаслик шарти билан маълум қилди.

МХХ зобити сўзларига кўра, Тоймуроз Алимов «тергов қилинаëтган маҳкумларни ўлдиришга алоқадорликда» айбланмоқда.

Унинг иддао қилишича, шахсан генерал Шуҳрат Ғуломовнинг буйруғи билан 2010-2014 йиллар давомида элликка яқин диний ва сиёсий маҳкум ўлдириб юборилган.

Унинг айтишича, ўлдирилганларнинг ҳаммаси Ўзбекистон Жиноят кодексининг 159-моддаси билан айбдор деб топилган фуқаролар бўлган.

Шунингдек, Тоймуроз сиёсий фаолларини жисмонан йўқ қилиш амалиётларига шахсан алоқадор бўлган.

«Элтуз» нашри Тоймуроз Алимов ва Жавдат Шарифхўжаев назорати остида яна бир маҳкум – хоразмлик тадбиркор Раҳимбой Йўлдошевнинг 2010 йил августида ўлдириб юборилганини аниқлаб, мақола эълон қилган эди.

Аюб Мингбоев
«Элтуз»нинг Тошкентдаги мухбири
Eltuz.com

Тағин ўқинг
8 октябр 2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 8 октябрь куни расмий ташриф билан Францияга ...
27 октябр 2020
Тўқсонинчи йилларда талаба эдим. Данғаралик таниқли журналист Шокирали Нуралиев: «Капитализм ҳуқуқсиз, ёлланма ишчиларни эзиб ишлатишдир. Майли, СССР қулади, коммунизм ...
1 октябр 2023
Швейцария прокуратураси Ўзбекистон собиқ президентининг қизи Гулнора Каримовани юзлаб миллион доллар пора ювиш билан шуғулланган халқаро жиноий гуруҳни бошқаришда ...
6 январ 2023
Бир вақтлар жуда шиддатли бўлган дарёнинг қуйи қисми бўйлаб саёҳат қилар экан, муайян экологик ҳалокатнинг олдини олиш қанчалик мушкул ...
Блоглар
19 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...