Асосий мавзулар
5 июн 2017

Талаба ўлимида айбдорларга жазо сўралган петицияга 15 минг имзо тўпланди

Шафқатсиз калтак жароҳатларидан вафот этган Тошкент тиббиёт коллежи талабаси ўлими айбдорларига жазо сўралган петицияга 15 мингдан зиёд имзо тўпланди.

Хабарларга кўра, 17 ёшли Жасурбек Ибрагимов 3 май куни ўз курсдошлари томонидан шафқатсиз калтакланган.

Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган талаба 5 та жарроҳлик амалиётини кечирган ва 1 июнь куни жони узилган эди.

Воқеа юзасидан ижтимоий тармоқларда норозилик акциялари шиддат билан давом этди.

Нохуш фожеа тафсилотлари минглаб юзерлар томонидан Телеграм, Фейсбук, Однокласники, Вконтакте ижтимоий тармоқлари бўйлаб тарқатилди.

Жумладан Мария Леглер номидан change.org тармоғида 3 июнда эълон қилинган, ўн беш минг имзо кўзланган петицияни қўлловчилар сони ҳамон ўсишда давом этмоқда.

Элтуз ушбу мақолани нашр қилаётган вақтда ушбу акция иштирокчилари сони 15 405 нафарга етди.

Бу ўзбек сегментида қисқа муддат ичида энг кўп имзо тўпланган электрон петициядир.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
3 май 2024
РТ: Мана бугун яна бир жумада сизлар билан юзма-юз, кўзма-кўз дийдор кўришдим, азизларим. Бугун сизга айтар шум хабарим йўқ, осмон ...
8 июн 2022
Иккинчи жаҳон урушида инсоният қозонган ва нишонлаган ғалаба куни аслида 8 июнь эканини кўпчилик билмайди. 1946 йил 8 июнь ...
23 ноябр 2023
Жорий йилнинг 25 октябр куни, жиноят ишлари бўйича Наманган туман суди, 42 яшар МБни интернетда “диний ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш, ...
1 август 2016
Эски ТошМИнинг Николай ғиштдан қурилган ва Ўзбекистон тарихий ëдгорликлар идораси муҳофазасида бўлган биноси Бош вазирнинг бир имоси билан бузилди. ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...