Асосий мавзулар
11 июл 2017

Воҳид Амонов: Вақтида операция қилинганида хотиним тирик бўлар эди

3 июл куни Бешариқ марказий шифохонасига келтирилган 25 ёшли аёл вафот этди.

Бу ҳақда Элтуз нашрига мурожат этган аёлнинг эри Воҳид Амоновга кўра, фожеа хотинига биринчи тиббий ёрдам кечиктирилгани, шифокорларнинг лоқайдлиги туфайли юз берган.

У хотинини аввал гинекологга, кейин соат учларда туғуруқхонага келтиришганини айтади.

«Дардим ичимда шунинг учун биринчи бор сизга мурожаат қилдим. Агар вақтида биринчи тиббий ёрдам кўрсатишганида хотиним тирик қолган бўларди», дейди у.

УЗИ текширувидан сўнг уни зудлик билан операцияга ётқизилиши кераклигини айтишган. Бироқ анализлари чиқмагач, операция яна орқага сурилган.

Марҳуманинг эрига кўра, унинг анализларини чиқармай, Олий мажлисдан текширув келди, деб лабороторияни ёпиб кетиб қолишган.

«Дадам операция хонаси эшиги олдида келинининг овозини эшитиб, ҳалиям операция бошламадингларми деб тўполон кўтариб, у ёқ бу ёқларга қўнғироқ қила бошлади…» дея давом этади Амонов.

Бу орада аёлнинг бачадон трубкаси ёрилиб кетган, 18.30 яқин операция бошланган.

«Алам қиларканда. Ҳеч бўлмаса бирортаси тил учида бўса ҳам таъзия билдирмади. операция тугаши биланоқ икки ёрдамчиси келиб, биз чарчадик операцияда кечаси билан ухламадик, рози қиларсиз, ҳеч бўмаса қўл ҳақи беринг дейишди. Мен ҳозирча пулим йўқ аёлим тузалиб кетса бераман десам, улар тўнғиллаб кетишди» дейди Воҳид Амонов.

Унинг хотини икки соат ичида бир ярим литр қон йўқотиб вафот этди, беш ва уч яшар иккита қизи эса онасиз қолди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
14 июл 2016
«Миллий тикланиш» демократик партиясидан парламентга сайланган депутатлар ўн кунча ўз сайлов округларида бўлиб, сайловчилари билан учрашган. Бу учрашувларда улар ...
28 декабр 2019
«Интернетда мухолифат масаласи муҳокама қилиняпти. У қандай фойда келтирган?» — деди Шавкат Мирзиёев Ал-Хоразмий номидаги мактабда 27 декабрь куни ...
30 декабр 2020
Ичида президент ваъзлари қамалган смартфон сотувга чиқди. Eltuz.com
23 январ 2017
Мирзиёевнинг пенсионерларга жамоат транспортини бепул қилиш ваъдаси амалга ошмади. Расмий идоралар ўзбекистонлик пенсионерларга жамоат транспортида текин юриш ҳуқуқи берилиши ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...