Валюта етишмаётганидан Фарғоналиклар жўнатмаларини олишолмаяпди
Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган.
«Ўғлим Россияда ишлайди, ҳар ойда маълум миқдорда пул жўнатади. Қиш ва баҳор фаслида қайси банкка борсак жўнатмаларни доллар шаклида олишимиз мумкин эди. Энди фақат туманларда “Агробанк”, Қўқон шаҳрида эса Ипотека, Универсал, Инфинбанклар берар экан холос. Шунинг учун мана уч ойдан буён ўша пулларни олишга қийналяпмиз. Кун бўйи навбатимиз келишини кутамиз. Баъзан доллар тугаб қолди, деб жўнатмаларни ўз эгаларига беришни тўхтатиб қўйишади» – деди навбатда турган аёллардан бири.
Элтуз мухбири туманлардан биридаги “Агробанк”нинг айнан пул жўнатмаларини тарқатиш бўлими ходими билан суҳбатлашганда у ҳам банк ғазнасида валюта қолмаганлигини, бу квартал учун лимит тугаганлигини айтди.
«Қўқон шаҳридаги “Ипотека” банкига борсам, эшик тагидаги қоровул-мелиционерлар валюта йўқлигини, яқинларимдан келган пулни бошқа банкдан олишим мумкинлигини, “Қачон валюта бўлишини сўрасам, улар август ойи бошида бўлишини айтди. Кейин “Инфин”банкка бордим. У ерда саккизинчи йигирматталикда 149 бўлиб рўйхатга ёзилдим. Бу соат 8 ярим билан 9 лар ўртасидаги ҳолат эди. Мендан кейин ҳам навбат олганлар бўлди, – деди яна бир аёл.
Насима Даврон қизи
Фарғоналик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com