Асосий мавзулар
21 июл 2017

Валюта етишмаётганидан Фарғоналиклар жўнатмаларини олишолмаяпди

Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган.

«Ўғлим Россияда ишлайди, ҳар ойда маълум миқдорда пул жўнатади. Қиш ва баҳор фаслида қайси банкка борсак жўнатмаларни доллар шаклида олишимиз мумкин эди. Энди фақат туманларда “Агробанк”, Қўқон шаҳрида эса Ипотека, Универсал, Инфинбанклар берар экан холос. Шунинг учун мана уч ойдан буён ўша пулларни олишга қийналяпмиз. Кун бўйи навбатимиз келишини кутамиз. Баъзан доллар тугаб қолди, деб жўнатмаларни ўз эгаларига беришни тўхтатиб қўйишади» – деди навбатда турган аёллардан бири.

Элтуз мухбири туманлардан биридаги “Агробанк”нинг айнан пул жўнатмаларини тарқатиш бўлими ходими билан суҳбатлашганда у ҳам банк ғазнасида валюта қолмаганлигини, бу квартал учун лимит тугаганлигини айтди.

«Қўқон шаҳридаги “Ипотека” банкига борсам, эшик тагидаги қоровул-мелиционерлар валюта йўқлигини, яқинларимдан келган пулни бошқа банкдан олишим мумкинлигини, “Қачон валюта бўлишини сўрасам, улар август ойи бошида бўлишини айтди. Кейин “Инфин”банкка бордим. У ерда саккизинчи йигирматталикда 149 бўлиб рўйхатга ёзилдим. Бу соат 8 ярим билан 9 лар ўртасидаги ҳолат эди. Мендан кейин ҳам навбат олганлар бўлди, – деди яна бир аёл.

Насима Даврон қизи
Фарғоналик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
4 декабр 2018
Қорақалпоғистоннинг Тўрткўл туманидаги сил касалликларига мойил болалар мактаб-интернати тарбиячиси Зулфия Мавлонова интернат директори Нурилла Рўзимовнинг тарбияланувчиларга нисбатан ноинсоний муносабатда ...
16 январ 2018
Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати раисининг собиқ ўринбосари Шуҳрат Ғуломов ўз қўли остида бўлган икки зобит – Жавдат Шарифхўжаев ва ...
12 июл 2017
Андижонда ҳаво ҳарорати кўтарилган сайин одамлар фавворалар ёни ва сув бўйларига ўзини урмоқда, об ҳаво даражаси ҳақидаги расмий маълумотларга ...
Блоглар
11 май 2024
1944 йилнинг 11 майида Сталин барча қрим татарларини Қримдан сургун қилиш ҳақидаги машъум қарорни имзолади. ...
6 май 2024
Ҳайрли кун! Урганч шаҳрида яшайман. Бугун қуйидаги воқеа юз берди: мен автобусда телефонда гаплашиб тургандим. ...
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...