Асосий мавзулар
21 июл 2017

Валюта етишмаётганидан Фарғоналиклар жўнатмаларини олишолмаяпди

Фарғона вилояти аҳолиси ўз яқинларидан келган жўнатма пулларни олишга қийналмоқда. Банклар олдида узунқатор навбатлар ҳосил бўлган.

“Ўғлим Россияда ишлайди, ҳар ойда маълум миқдорда пул жўнатади. Қиш ва баҳор фаслида қайси банкка борсак жўнатмаларни доллар шаклида олишимиз мумкин эди. Энди фақат туманларда “Агробанк”, Қўқон шаҳрида эса Ипотека, Универсал, Инфинбанклар берар экан холос. Шунинг учун мана уч ойдан буён ўша пулларни олишга қийналяпмиз. Кун бўйи навбатимиз келишини кутамиз. Баъзан доллар тугаб қолди, деб жўнатмаларни ўз эгаларига беришни тўхтатиб қўйишади” – деди навбатда турган аёллардан бири.

Элтуз мухбири туманлардан биридаги “Агробанк”нинг айнан пул жўнатмаларини тарқатиш бўлими ходими билан суҳбатлашганда у ҳам банк ғазнасида валюта қолмаганлигини, бу квартал учун лимит тугаганлигини айтди.

“Қўқон шаҳридаги “Ипотека” банкига борсам, эшик тагидаги қоровул-мелиционерлар валюта йўқлигини, яқинларимдан келган пулни бошқа банкдан олишим мумкинлигини, “Қачон валюта бўлишини сўрасам, улар август ойи бошида бўлишини айтди. Кейин “Инфин”банкка бордим. У ерда саккизинчи йигирматталикда 149 бўлиб рўйхатга ёзилдим. Бу соат 8 ярим билан 9 лар ўртасидаги ҳолат эди. Мендан кейин ҳам навбат олганлар бўлди, – деди яна бир аёл.

Насима Даврон қизи
Фарғоналик муаллиф таҳаллуси
Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 декабр 2016
“Ҳуррият” газетаси (07.12) ёш журналист йигитнинг моҳиятан халқ дардини ёзишдан қочиб, буни ўзича оқлашга урингани тўғрисидаги мақолани эълон қилди. ...
26 сентябр 2017
26 сентябр куни танқидий фикрлари учун ўзбек ҳукуматининг қора рўйхатига киритилган 63 ёшли ёзувчи Нурилла Отахонов Туркиядан Тошкентга йўл ...
9 октябр 2016
9 октябр куни Тошкент вақти билан соат 12.20 да Бухоро вилоятининг Олот туманида Елена Урлаева ва Малохат Эшонқуловалар ушланган ...
7 январ 2018
Eltuz.com Документ рукни остида тарихий ҳужжатларни тақдим этишда давом этади. Қўлимизга тушган 1992 йилга мансуб “Эрк” газетаси парчасида, ўша ...
Блоглар
26 июн 2019
Ниҳоят 23 июнь куни Истанбул шаҳри ҳокимлиги учун қайта сайлов бўлиб ўтди. Истанбул шаҳри ҳокимлиги ...
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...