Document UZ
22 сентябр 2017

МХХ ходимлари ўнлаб тадбиркор мол-мулкини тортиб олди

Ўзбекистонлик бир-бирини танимайдиган бир неча тадбиркорнинг “Элтуз” мухбирига маълум қилишича, 2010-2016 йиллар давомида МХХ Миллий ҳавфсизлик ва МХ (СБ) ҳавфсизлик хизмати ходимлари ўнлаб йирик ва ўрта тадбиркорларнинг кўчмас мулкини товламачилик билан ўз номларига ўзлаштириб олган.

Ўзбекистон Бош Прокуратурасининг юқори мартабали ходимларидан бири бундай товламачиликдан жабр кўрган тадбиркорларнинг иддаоси мутлақо асосли экани, ҳақиқатан ҳам ўз номларига ўзлаштириб олишаётгани ва бу ҳол довом этаётганини айтди.

МҲҲ зобити Анвар Халимбетовнинг ҳужжати

Исми сир қолишини сўраган тадбиркорлардан бири “Элтуз” мухбирига исбот тариқасида ана шундай “ихтиёрий-мажбурий” олди сотди ҳужжатларини йўллади.

Ҳужжатда, тадбиркорнинг айтишича, у ўзига нисбатан олиб борилган тергов пайтида “ҳибс”га олинган Тошкент марказидаги 300 квадрат метрдан каттароқ квартирасини 55 миллион сўмга (6 минг доллар атрофида) Миллий Хавфсизлик Хизмати ходимига ўтказиб берганини кўриш мумкин.

Мустақил суриштирув олиб борган “Элтуз” мухбири, Тошкент марказидаги квартира эгасининг ҳақиқатан ҳам МХХ зобити эканини аниқлашга муваффақ бўлди.

Тақдим қилинган ҳужжатларга кўра у, 37 ёшли МХХ зобити, Анвар Халимбетовдир.

Тадбиркорнинг айтишича, Тошкентда 6 минг долларга 300 квадрат метрдан каттароқ бўлган квартира тугул “ҳожатхона ҳам сотиб олиш” имконсиз.

“Элтуз” мухбири суҳбатлашишга муваффақ бўлган яна бир нечта тадбикор ўзлари ва яқинлари номига қайдга олинган кўчмас мулк, автомашина ва қимматбаҳо буюмларни МХХ ва СБ ходимлари номига ўтказиб, ўз жонларини қутқариб қолишганини айтишди.

Улардан бирортаси ўз номлари ошкор бўлишини истамади, аммо нашр этмаслик шарти билан “олди-сотди” шартномаларини “Элтуз” мухбирига намойиш этди.

Ўзбекистон Бош прокуратураси ходими “янги уй эгалари”дан камида бир нафарини яхши танишини, унинг марҳум президент Каримов хавфсизлик хизматида юқори мартабали ходим бўлганини билдирди.

Прокуратура ходимининг айтишича, тадбиркорлардан мол-мулкни тортиб олиш ҳоллари охирги ойларда кучайган. Бу ҳолга Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий жиноятларда айбланган шахсларга нисбатан афв фармонини чиқаргани сабабдир.

МХХ ходимлари, “Элтуз” суҳбатдошларига кўра, Шавкат Мирзиёев ёмонотлиқ қилиш – “унинг орқасидан пичоқ уриш” – мақсадида афв фармонини оё ости қилмоқда.

Ўзбекистон президентининг ўтган йил октябрь ойида қабул қилган амнистия қарорига кўра Ўзбекистонда 40 мингга яқин одам афв этилди, жумладан терговда бўлган юзлаб тадбикорларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари тўхтатилди.

Аммо, афтидан, хавфсизлик ходимлари пайтдан фойдаланиб қолишаётган кўринади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
29 ноябр 2016
Жаҳон агентлиги, гўёки ҳорижликлар Ўзбекистондаги демократик ўзгаришларга қойил қолишаётгандай шубҳали усулларни қўлламоқда. Яқиндагина Ўзбекистондаги президент сайлови ҳақида жаҳоннинг нуфузли ...
26 январ 2018
Рассом Думҳам Eltuz.com
19 октябр 2018
Россиянинг Ўзбекистонда АЭС қуриш ғояси ўзбек жамоатчилигининг жиддий хавотирларига сабаб бўлмоқда. «Элтуз» нашри «Кўзқараш» рукни остида тошкентлик таҳлилчи Анвар ...
31 январ 2018
31 январь куни МХХ раиси Рустам Расулович Иноятов ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Ўзбекистон президентининг МХХ ва прокуратура ходимлари иштирокида ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...