Андижонда пахта учун ўқитувчи ва талабалардан пул йиғилмоқда
25 сентябр куни «Элтуз» мухбирининг Андижондан хабар беришига кўра, ўқитувчиларнинг теримдан қайтарилиши ортидан пахта учун пул йиғиб олинмоқда.
Андижон саноат коллежи талабасининг «Элтуз» мухбирига кўра, мактаб ва коллеж ўқитувчиларидан ташқари, талабалардан ҳам еттик кунга 10 000 сўмдан пул йиғиб олинган. Пахтага пул йиғиш, рахбарларнинг оғзаки талабига кўра амалга оширилмоқда.
«Етмаса, яна йиғиб олишар экан» дейди коллеж талабаси «Элтуз»га.
Шуниндек, Андижон шаҳридаги 29 мактаб ўқитувчиларидан ҳам пахтага деб пул йиғиб олинган. Айни пайтда вилоятда пахта теримига ташвиқот кучайтирилган, дам олиш кунлари ўқитувчилар ёппасига кунлик теримга чиқиши ҳам айтилган.
Бундан олдин, 22 сентябр куни Андижон вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов мажлис ўтказиб, мактаб ва коллеж ўқитувчилари, ўқувчи ва талабалари ҳамда тиббиёт ходимларининг дала меҳнатига жалб этилиши жиноят эканини билдирган эди.
Eltuz.com