Асосий мавзулар
27 сентябр 2017

Нурилла Отахоновга диний айблов билан жиноят иши очилди

27 сентябр куни транспорт прокуратураси талаби билан Яшнаобод туман ички ишлар бўлимига олиб кетилган ёзувчи Нурилла Отахонов (Нуриллоҳ Нуруллоҳ Муҳаммад Рауфхон)га диний мотивларга кўра жиноят иши қўзғатилди.

Нурилла Отахонов яқинларининг «Элтуз»га билдиришига кўра, Нурилла Отахонов Аэропорт трапидан тушгач уни қўлига кишан солинган ҳолда кўришган.

«Элтуз» нашрининг ўрганишича, Тошкентдаги яқинлари уни излаб Яшнаобод туман ИИБга боришган.

Нурилла Отахоновнинг яқинларига, милиция ходимлари «Бу ерда кутиб ўтиришларинг фойдасиз. Бир икки кун шу ерда бўлади», деб айтишган.

Шунингдек, Нурилла Отахоновга жиноий иш очилгани, бу унинг уйидан топилган диний адабиётларга оидлиги билдирилган.

Нурилла Отахонов 2016 йили мамлакатни тарк этгач, уйини тинтув қилишганида бир қанча диний китоблар мусодара қилинган эди.

Нурилла Отахонов Туркиядан учиш арафасида «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида президент Мирзиёевнинг ваъдаларидан руҳланиб қайтишга чоғланганини гапирган эди.

«Элтуз» нашри вазиятни кузатишда давом этмоқда.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2019
Россия ва Хива хонлиги ўртасидаги Гандимиëн шартномасига кўра, 1873 йили Хива хонлигида қулдорлик бекор қилинди. Ўша йилнинг 12 августида ...
2 декабр 2019
Туркияда яшаётган атоқли адиб ва сиёсатчи Муҳаммад Солиҳ шу йилнинг 20 декабрида 70 ёшга тўлади. Муҳаммад Солиҳ ҳаёти ҳақидаги ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси Убайдулло Хўжа Бухоро амирлигидаги ...
10 август 2018
«Учинчи зарбада оғриқдан, бошқа оғриқларга қараганда «фарқли» оғриқдан «воҳ!» дея ўрнимдан сакраб турганимни ўзим ҳам сезмай қоламан. Бу сафарги ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...