чоршанба,
18 декабр 2024
8 ноябр 2017
Андижонда мол гўштининг нархи ошди
8 ноябрь куни Андижон шаҳри расталарида бир кило мол гўшти нархи 36 минг сўмга кўтарилди.
Андижондаги «Эски шаҳар» ва Марказий деҳқон бозоридаги бир қанча дўконларда илгари нархи 34 минг сўм бўлган мол гўшти 2000 сўм қимматлади.
«Нарх ошганини қассоблар бозорда мол камайгани билан изоҳлашмоқда», дейди нархларни кузатган «Элтуз» нашри мухбири. Расталардан эски нархлар олиб ташланган, бироқ қассоблар янги нархни ёзишга шошилмаяпти.
Мухбирнинг тағин билдиришича, гўштдан ташқари шу кунларда бозорларда асосий истеъмол маҳсулотларидан ўсимлик мойи ҳам қимматлаган. Бир литри 9 минг сўм бўлган писта ёғи нархи 10 минг cўмга чиққан.
Eltuz.com