Асосий мавзулар
4 декабр 2017

Ўзбек диссиденти Мурод Жўраев вафот этди

Ўзбек қамоқхонасида 21 йил ëтган диссидент, қашқадарёлик Мурод Жўраев 65 ёшида 4 декабрь куни вафот этди.

«Эрк» демократик партияси фаоли бўлган Мурод Жўраев 80-йилларда Муборак шаҳри ижроқўми раиси лавозимида ишлаган, 1990 йили Ўзбекистон парламенти депутати этиб сайланган эди.

1995 йили Мурод Жўраев 159-модда бўйияча конституциявий тузумга тажовузда айбланиб, 12 йилга маҳкум этилган. Бироқ у 21 йил қамоқда қолди, 2015 йилнинг ноябрь ойида озод қилинди.

Мурод Жўраевга икки йил давомида виза беришмаган. ЎХҲ сайти унга ўлимидан олдин ҳорижда даволаниб келиш учун руҳсат берилганини билдирди, аммо у даволанишга улгура олмади…

«Элтуз» нашри марҳум диссидентнинг оила аъзолари ва дўстларига чуқур таъзия билдиради.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
1 сентябр 2016
31 август куни россия ОАВ, Ислом Каримов тирик экани ва уни Бурденко номидаги Нейрохирургия Илмий тадқиқот Институти (ИТИ) шифокорлари ...
27 июн 2016
Теледайжестимизнинг бу галги сонини ой охирини кутмасдан эътиборингизга ҳавола этишга қарор қилдик. Чунки бу ойда Тошкентда «дунёнинг энг қудратли ...
5 август 2020
Марҳум президент Ислом Каримовнинг кенжа кизи Лола Каримова (Тиллаева) Америкадаги учта вилласини сотувга қўйди Рассом Туз
23 март 2016
Вазирлик вакилининг айтишича, иш берувчи ходимдан унинг хизмат вазифаларига кирмайдиган ишларнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга эмас. Бундан ташқари, ...
Блоглар
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...
28 март 2024
Россия гумондорларини қийнагани ИШИД версиясини йўққа чиқармайди.  Бу ерда бир эски сийқа трюк ишлатилади. Спецслужбада бу ...