Document UZ
26 октябр 2022

Элтузга мактуб: Наманганда ёшлар учун ажратилган пуллар еб юбориляпти

Илгари “Камолот” ЁИҲ деган ташкилот бўларди. Унда ёшлар, уларга пул ёки ҳеч қандай имтиёз бўлмаса ҳам, ватанпарварликни намойиш қилиб, унинг сафини тўлдириб, ҳаракатда фаол эдилар
Бундай ёшларнинг кўпчилиги ҳозир катта-катта лавозимларда ишлашмоқда. Кейинроқ ташкилотни номи ўзгариб Ёшлар иттифоқи бўлди, лекин номдан бошқа хеч нарса ўзгармади.

Айрим имтиёзлар берилган бўлса-да, барибир, давлат ташкилоти бўлмаганлиги учун раҳбарлар томонидан бармоқ орасидан қараш давом этди. Ташкилотнинг бюджети ўлимсанги бўлганлиги сабабли бирор тадбир ёки унга иштирок этган ёшларни рағбатлантириш учун маблағи йўқ эди.
Юрбошимиз ёшларнинг мазкур муаммоларини ечиш мақсадида 2020 йил июнь ойида Ёшлар ишлари агентлиги ташкил этилди. Энди давлат ташкилоти сифатида ташкил этилган янги тизимга қобилятли, салоҳиятли ёшлардан Алишер Саъдуллаев тайинланди (лойиқ кадр аммо).

Энди бюджетдан ёшларнинг реал муаммоларини ҳал қилиш учун миллиардлаб маблағлар ажратилмоқда. Лекин бу ажратилаётган маблағларни ярим йўлда рандалаб қўйиш ҳолатлари хам мавжуд.

Буни Наманган вилояти бошқармаси мисолида кўриб чиқиш мумкин. Мисол учун, 2021 йил 23 декабрь куни Наманган ёшлар маркази биносида ногиронлар учун “Инклюзив таълим” маркази очилган бўлиб, бу марказда ногирон ёшларнинг ижодий қобилиятларини шакллантириш ва ривожлантириш, уларнинг интеллектуал, ахлоқий ва жисмоний ривожланишга бўлган шахсий эҳтиёжларини қондириш, соғлом ва хавфсиз турмуш тарзи маданиятини шакллантириш мақсад қилинган.

Марказга келган ёшларга бир қанча асбоб ускуналар тақдим этилган, аммо буларнинг нархини кўриб эсхонанг чиқиб кетади.

Агентликнинг Бахтиёр Мирзатов раҳбарлик қилаётган Наманган вилоят бошқармаси ҳамда “Sport med action” МЧЖ (Xarid.uz тизимида ҳам бу тадбиркорлик субъекти тўғрисида маълумотлар йўқ. Реквизитлар: Наманган шаҳри Оромгоҳ 27а уй Тел: +998 90 279 01 01) ўртасида 30 ноябрда тузилган №2 сонли шартнома (эътибор беринг, 2 сонли шартнома бу фирма янги очилган дегани)га мувофиқ ногиронлар аравачаси 9, 500, 000 (тўққиз миллион беш юз минг) сўмдан 3 та олинган (умумий қиймати 28, 500 000 сўмни ташкил этади).


Ваҳоланки, бу аравачанинг нархи 2022 йил август ойи даврига Тошкент шаҳрида 1, 136, 000 сўмдан сотилмоқда (2021 йил декбарь ойидан ҳозирги даврга қадар инфляцияни ҳисобга олсак, ундан ҳам арзон бўлган). 3 та бундай аравачани хозир 3 480 000 сўмга олса бўлади. 25 миллион қани?
Бундан ташқари, шу марказга 9, 500, 000 сўмга оёқ кийим тикиш машинаси олинган. Унинг нархи эса 26 381 рубл ёки 2021 йил декабрь курсида 3 879 853 сўмни ташкил этади.
Бу ерда ҳам 5 ярим миллион ёшларга тегишли пул «туя» қилинган.
Ваҳоланки, бу деярли битта шартнома асосида ўқийдиган ёшнинг шартномасини тўлашга етарди. Шу савдо жараёнида “Ёшлар маркази”га мусиқа асбоблари ҳам сотиб олинган, уларни номма-ном санаб ўтирмаймиз-да, нархларини солиштирма кўринишда келтирамиз:

  1. Соло гитара – 4 360 000 Бозор нархи 2 380 000 сўм
  2. Бас гитара – 4 997 000 Бозор нархи 2 380 000 сўм 3.
    Акустик гитара – 3 550 000 Бозор нархи 470 000 сўм
  3. Соло синтезатор – 19 500 000 бозор нархи 3 500 000 сўм
  4. Синтезатор Аккорд – 29 950 000 бозор нарҳи 5 750 000 сўм
  5. Тинбал (Барабан) – 3 990 000 бозор нархи 1 650 000 сўм
  6. Ударник (Барабан) – 20 950 000 бозор нарҳи 5 650 000 сўм
  7. Саксафон – 8 650 000 бозор нарҳи 3 600 000 сўм
  8. 2 та Рубоб – 4 000 000 бозор нархи 750 000 сўмдан 1 500 000 сўм ва бошқа иловада келтирилган барча мусиқа асбоб-ускуналарининг нархлари бозор нархларидан камида 50 % га баланд кўрсатилган.
    Биздаги маълумотларга таяниб қилинган ҳисоб-китобларга кўра, 198 миллион сўмлик битта Инклюзив таълим маркази учун олинган асбоб- ускуналарнинг нархларидан 100 миллионга яқин қисми “ТУЯ” қилинган.
    Энди ўзингиз ҳисобланг, битта тадбирдан 100 миллондан пул ювилса, бир йилда 10 та шундай тадбир ўтказилса, 1 миллиард бўлади.
    Бу битта вилоят мисолида.
    Юқорида келтирилган маълумотларнинг барчаси ҳужжатлар билан тасдиқланган. Муҳрлар ва имзолар бор.
    Ёшлар ишлари агентлиги Наманган вилоят бошқармаси ҳисобчиси, раҳбари ва тегишли ўринбосарлар бу масалага нима деб изоҳ беришар экан?
    Бу ювиб юборилган маблағлар нечта қийналган талабага контракт, йигитларга сафарбарлик чақируви резервига тўлов ёки қизларимизга тикув машинаси бўлиши мумкин эди.
    Бу масала юзасидан Алишер Саъдуллаев, вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов ва Молия вазири Тимур Ишметовлардан амалий ҳаракатлар кутиб қоламиз.
    Агар бундай валломатларга чора кўрилмаса, Агентлик раҳбариятини ишга шерик, молия вазирлиги ва молиявий назорат бошқармасини бефарқ, вилоят ҳокимини эсатаниш билишчиликка йўл қўйган деб топиш мумкин.

(Муаллифнинг илтимосига кўра исми сир тутилмоқда)

eltuz.com

Тағин ўқинг
17 май 2018
Инсон ҳуқуқлари бўйича миллий марказ директори Акмал Саидов АҚШ-Ўзбекистон президентлари учрашуви олдидан ўтган давра суҳбатидаги чиқишида замонга қараб ўзгараётганини ...
5 май 2017
Андижонда мактаб ёшидаги болалар ўртасида «довучча бизнеси» авж олди. Шаҳардаги мактабларнинг бирида ўқийдиган 7-синф ўқувчиси Саиднинг айтишича, уларнинг мактабида ...
22 декабр 2021
Декабрь ойи ўрталарида интернетда Фарғона вилояти туғруқхонасига келган туғроқ ҳолатидаги аёл пропискаси бошқа жойда бўлгани сабабли шифокорлар томонидан қабул ...
25 феврал 2020
Cotton Campaign халқаро коалиция делегацияси 2020 йил 28 январдан 5 февралгача Ўзбекистонда бўлиб, ҳукумат аъзолари ва ҳуқуқ ҳимоячилари билан ...
Блоглар
3 ноябр 2022
1906 йилнинг 3 ноябрида Германиянинг Берлин шаҳрида ўтган Халқаро радиотелеграфия анжуманида SOS сигнали ҳалокатни билдирувчи ...
1 ноябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 11-қисми Турк бирлиги ғояси ва ...
25 октябр 2022
Улуғ ўзбек шоири ва муҳолифат лидери Муҳаммад Солиҳ билан суҳбатнинг 10-қисмида мухбир ундан ўз ота-боболари ...