Томорқа вазирлиги тузилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Томорқа вазирлигига айлантирилади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқанд вилояти фаоллари билан учрашувда билдирди.
“Агар томорқани ақл билан қилсак, бир йилнинг ўзида 29 минг киши иш билан таъминланади.
Кечирасизлар-у, одамларни меҳнатдан йироқ қилиб қўйдик. Ўзининг ҳовлисида меҳнат қилмаслик Ўзбекистон шароитига тўғри келмайди. Жомга борганимиздаям кўрдик, катта қишлоқда яшаб, картошкани, сутни бозордан оляпти. 8 сотих ери бор одам. Бу нима тирикчилик? Бу қанақа иқтисод? Бунга қайси давлат чидайди? Кимни боқиб бўлади бунақада», дея таъкидлаган президент бундан буëн прокурорлар танбал фермерларни текширишини айтди.
“Энди ҳар бир ҳокимликнинг 4 раҳбари – ҳоким, ички ишлар бошлиғи, прокурор, солиқчи, ўринбосарлар уйма-уй юради, фақат биринчи ўринбосарлар идорада ўтирса бўлади. Прокурор прокуратурага кирмайди, туманда ётади. Йўқса, ишдан олиб ташлайман. (Ўзбекистон Республикаси молия вазири, бош вазир ўринбосари) Жамшид Қўчқоров тушунтириб беради томорқа нималигини», деди президент.
Мажлисда Мирзиëев Хитой деҳқони 8 сотих ердан миллион доллар ишлаëтганини айтиб¸ танбал ўзбек фермерларига дакки берди.
Рассом Туз
Eltuz.com