Document UZ
5 апрел 2018

Самарқандлик ҳайдовчилар икки мартадан жарима тўлашга мажбур бўлишмоқда

Ҳайдовчилик камарини тақмаганлик учун жарима тўлаб бўлган ҳайдовчилардан олти ой ўтиб қайтадан жарима тўлашлари талаб қилинмоқда. Бу ҳақда «Элтуз» мухбирига самарқандлик бир нечта ҳайдовчи маълум қилди.

Икки марта жарима тўлангани ҳақидаги «Элтуз»га келиб тушган маълумотнома нусхаси

Мажбурий ижро бюроси масъул ходимининг билдиришича, бюро шаҳар ички ишлар идораси томонидан берилган ҳужжатларга асосан ижро ҳаракатларини олиб бормоқда ва бу каби ҳар қандай англашмовчилик бўйича Самарқанд шаҳри ЙҲХБ масъулдир.

Тўлов квитанцияларини йўқотган ҳайдовчилар қайтадан 29 950,00 сўм тўлашга мажбур бўлишмоқда. Квитанцияни сақлаб қолганлар эса аввал шаҳар ЙҲХБга хизмат кўрсатувчи банкдан, кейин шаҳар ИИБ ЙҲХБнинг ўзидан маълумотномалар олиб, МИБга такдим этишлари шарт.

Самарқанд шаҳри ЙҲХБга хизмат кўрсатувчи «Ориент финанс банк» Самарқанд филиали тўловларни тасдиқлаш бўйича масъулининг «Элтуз» мухбирига маълум қилишича, охирги пайтларда олдин тўланган жарималар бўйича маълумотнома олиш учун ҳар куни бир неча ҳайдовчи мурожаат этмоқда.

Юзага келган ҳолатни Самарқанд шаҳри ЙҲХБ масъул ходими ҳам тасдиқлади, лекин ҳолат сабаблари бўйича асосли тушунтириш олишнинг имкони бўлмади.

Қонун бўйича 60 кундан сўнг давлат ижрочисига берилиши белгиланган ижро ҳужжатлари нима учун 180 кундан кейин берилганлиги ҳам номаълум.

Ўзбекистонда ҳайдовчиларнинг иккинчи марта қайтадан жарима тўлашга мажбур бўлаётганлиги ҳолати олдин кузатилмаган эди.

«Элтуз» нашри самарқандлик ҳайдовчиларнинг икки мартадан жарима тўлашга мажбур бўлаётганлиги бўйича ИИВнинг расмий муносабатини кутиб қолади.

Умид Эркин
Eltuz.com

Тағин ўқинг
18 феврал 2019
Тиллар ўртасидаги чегаралар аниқ эмас. Қўйингки, ҳатто “тил” тушунчаси ўта баҳсли. Ким тилга аниқ таъриф бера олади? Унинг аниқ ...
21 феврал 2023
Ўзбекистон раҳбарияти конституцияни очиб ўқиб кўрса бўларди. (Ҳарф танийди деган яхши ниятдамиз) Конституцияда ватандошларнинг тенг ҳуқуқли экани ва ҳеч ...
19 феврал 2024
Қашқадарё ва Сирдарë вилоятларида Индорама Агро хорижий компаниясига 70 миллион доллар кредит ажратган Европа таррақиёт банки устидан компания ишчилари ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...