Кундалик
14 май 2018

Озод этилиши талаб этилган сўнгги фаол қамоқдан чиқди

Ўзбекистонда «Мардикорлар касаба уюшмаси»ни тузгани учун 10 йилу 8 ойга озодликдан маҳрум этилган Фахриддин Тиллаев 12 май куни озод этилди.

Келаси куни у Тошкентда халқаро ташкилот вакиллари билан учрашувида судгача тергов пайтида унга нисбатан қўлланган қийноқлар ҳақида гапириб берди.

Жамоатчилик фаолларининг озод қилинган маҳкум билан учрашуви

«Менинг тирноқлари орасига игналар санчишди. Совуқ ҳавода ташқарига чиқариб, қип яланғоч қилиб, устимдан совуқ сувлар қуйишди. Баданларимга электр ток қўллашди. Оёқларимнинг остига трослар билан уришди», деди Тиллаев.

Шунингдек, у диний ва сиёсий маҳкумларга нисбатан зоналарда махсус «тинчлантирувчи куйлак» кийдиришлари ҳақида гапирди:

«Тергов ҳибсхонасида мен ўз кўзим билан кўрганман, наманганлик Баҳриддиновни ўша «рубашка»ни кийдириб қийнашган».

У яна 47-зона изоляторида кўрган вакуум қийноқ камераси ҳақида ҳам гапириб берди.

«Маҳкумни кислород бермай қийнаш учун мўлжалланган махсус кичкина камера. Аслида бундай жазо 41-йилларда уруш пайтида ўйлаб топилган экан. Мен ўша камерада бир соат ўтириб, ҳушимдан кетганман», дейди собиқ маҳкум фаоллар билан суҳбатида.

Ўз фаолияти учун «одам савдоси»да айбланиб, 2014 йилнинг январида ҳибсга олинган Нуриддин Жуманиёзов 9 йилга, Фахриддин Тиллаев эса 10 йилу 8 ойга ҳукм қилинганди.

Нуриддин Жуманиёзов 2016 йилнинг 31 декабр куни 68 ёшида турмада вафот этган эди.

Фахриддин Тиллаев қамалишидан олдин Нуриддин Жуманиёзов билан биргаликда “Ўзбекистон мардикорлари касаба уюшмаси”ни ташкил қилиб, мардикорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан шуғулланиб келган.

Ҳуқуқ ҳимоячиси Умида Ниёзова «Элтуз» билан суҳбатида Фахриддин Тиллаев халқаро жамоатчилик талаби билан озод этилган сўнгги фаол эканини айтади:

«Ҳозирги пайтда Ўзбекистон қамоқларида ҳуқуқ ҳимоячилари ёки журналистлар қолгани йўқ. Кўплаб уйдирилган ва сиёсий дастакланган ишларнинг фигурантлари эса ҳануз ҳибсда қолмоқда. Масалан, 2017 йилнинг декабрида давлатга хиёнат қилишда айбланган тарихчи Андрей Кубатин қамоқда. Бироқ айнан журналистлар ва ҳуқуқ ҳимоячиларидан қамоқда ҳеч ким қолгани йўқ. Албатта, Ўзбекистонда эркинлик ва демократия тантанаси ҳақида гапиришга ҳали эрта, аммо ҳар ҳолда мамлакатнинг яхши томонга ўзгараётганидан умид бор».

Eltuz.com

Тағин ўқинг
17 декабр 2019
«Хуллас, шу кундан бошлаб “кирпичка”нинг мастери Эркин қора мени промкадаги энг оғир ишга, яъни ичкарисида ҳаво даражаси 70-80° даражагача ...
18 апрел 2018
Вазирлар Маҳкамасида 17 апрель куни бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтган видеоселекторда ўқитувчи ва тиббиëт ходимларини кўча тозалашга жалб ...
9 март 2020
Ўзбекистон Жиноят кодекси асосида “пул маблағларини ва (ёки) бошқа мол-мулкни жалб этишга доир ноқонуний фаолият»и учун устидан жиноят иши ...
29 июн 2021
Ўз жонига қасд қилганликда гумонланаётган 26 ёшли Мафтуна Азимова 30 май куни Фарғона вилоятининг Учкўприк тумани шифохонасида вафот этди. ...
Блоглар
30 апрел 2024
1990 йилнинг 30 апрелида мустақил Ўзбекистон тарихидаги илк демократик партия – «Эрк»нинг таъсис қурултойи бўлиб ...
21 апрел 2024
Картинани кеча уйимга олиб келдим. Бир кеча термилиб ётмоқчи эдим. Лекин имкон бўлмади. Доимгидек ҳаёт ...
6 апрел 2024
Бугунги кунда рус пропагандаси фақат рус телеканаллари орқали бериляпти деган одам қаттиқ янглишади, чунки пропаганда ...