Мирзиёев: ДХХчилар ойлиги ошади, уларга уй, болаларига грант берилади, ўқитувчиларга эса йўқ…
Президент Мирзиёев 19-20 май кунлари Андижонда ўтган йиғилишда ДХХ ходимларига уй қуриш ва маошини кўтаришга ваъда берди.
«Ҳозир қўл қўйдим: буларга уй қуряпман, ойлигини кўтартираман», деди у. Бироқ айни вилоятдаги нутқида иқтисодиёт оғир аҳволда бўлганлиги учун ўқитувчиларнинг маошини ошириш унинг қўлида эмаслигини айтди.
«Очиғини айтишим керак, иқтисодиётимиз жуда оғир вазиятда, жуда оғир кунларни бошдан кечиряпмиз. Қанийди қўлимда бўлса, биринчи навбатда мактаб ўқитувчисининг ойлигини 10 баравар ошириб қўярдим», деди Мирзиёев Улуғнор туманида 19 май кунги чиқишида.
ДХХ ходимларига уй қуриб бериш, ойлигини оширишдан ташқари президент қарорига кўра, 2018–2019 ўқув йилидан бошлаб уларнинг болалари, умумий белгиланган грантлардан ташқари махсус ажратилган имтиёзли квоталар асосида ўқишга кирадиган бўлди.
Рассом Туз
Eltuz.com