Cатира
9 март 2020

Ўзбекистонда пахтага давлат буюртмаси бекор бўлди. Қувонсак бўладими?

2020 йилдан Ўзбекистон пахтага давлат буюртмасидан воз кечади. Президент Мирзиёев фармонига кўра, 2020 йил ҳосилидан бошлаб вилоятларнинг пахта етиштириш режаси белгиланмайди.

Ўзбек матбуоти «тарихий» дея атаётган бу қарорга экспертлар скептик қарашларини ҳам билдиришмоқда.

Хусусан, таниқли ўзбек эксперти Алишер Илҳомов қувонишга ҳали эрта, дея ҳисоблайди.

«Гап шундаки, де факто пахта учун мажбурий давлат буюртмаси эндиликда туманларда яратилаётган кластерлар даражасига кўчирилади. Бу мантиқан маҳаллий ҳокимларга боғлиқ тарзда ишлайдиган, айни туманда рақобатчининг пайдо бўлишига йўл қўймаслик ва фермерни пахта етиштириш ва уни паст нархларда топширишда давом этиши учун бурчакка тиқиш мақсадида тузилган монополистик тузилмадир.  

Аксарият кластерлар ортида уларга офшор зоналар орқали эгалик қилаётган олигарх доиралар турибди. Ўз еридан фойдаланишда фермер реал эркинликка эгами ва нимани экишни унинг ўзи ҳал қила оладими – шу ҳолат прогресс кўрсаткичи бўлиши мумкин. Буни фақат тажрибада тасдиқлаш мумкин, чунки Ўзбекистонга хос шароитлардан келиб чиқиб, расмий қабул қилинган қарор кўп нарсани англатмайди. Амалда ишлар қабул қилинган қонунларга эмас, ҳокимлар ўрнатадиган тушунчаларга мувофиқ асосларда амалга оширилади», дея ёзди Алишер Илҳомов Фейсбукдаги саҳифасида.  

Eltuz.com

Тағин ўқинг
19 июл 2016
Нафақат водийнинг барча туман халқ таълими ва тиббиёт ходимлари, балки поликлиника,туғруқхона, мактаб ва боғча ходимлари ҳам кўсак қуртини қўлда ...
18 январ 2019
Турк ëзувчиси Азиз Несин ва рус ëзувчиси Антон Чеховга тақлидан ва бўлган воқеага асосланиб ëзилган «ҳикоя» Бу ҳикоя яна ...
17 март 2023
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб сиз билан биргаман.  Матчон Суқилиш: Ничиксизлар мўччи ойбика ҳам хўжик ...
27 март 2017
Фарғона вилоятида шоқоллар тўдаси уч кун ичида 22 та қўйни бўғизлагани ортидан маҳаллий ҳукумат 20 мартдан бошлаб уларни йўқ ...
Блоглар
13 сентябр 2023
Ислом Каримов одамлар орасида яшамагани учун ютуқларга эриша олмади. У ўзининг виртуал ёпиқ дунёсини яратди ...
12 сентябр 2023
(Бир тўй ҳақида ўй) Қўшиқчи Муниса Ризаеванинг тўйига бир миллион долларнинг тепасида расход бўлди. Пулни ...
20 август 2023
Файзулла Убайдулло Хўжа ўғли, яъни Файзулла Хўжаев 1896 йил 15 мартда Бухоро амирлигида туғилади. Отаси ...