Видео
24 январ 2016

Наргиз Зокирова юзига отилган қадахдан яраланди

Таниқли қўшиқчи, 45 яшар Наргиз Зокирова шанба куни Москванинг Backstage ресторанида берган концерти чоғида икки ксенофоб аëлнинг тажовузига учради.

Ижтимоий тармоқларда ëзилишича, рестораннинг казо-казоларга оид ВИП қисмида ўтирган аëл алкоголь тўлдирилган қадах билан саҳнага чиқиб Наргизни ўзбеклиги учун ҳақоратлаб, қўлидаги бардақни қўшиқчининг юзига улоқтирган. Бу аëл ортидан етиб келган яна бир ултрамиллатчи хоним Наргизга қарата шармандали сўзлар айтган.

Кузатувчиларга кўра, бу икки хоним Наргизни ҳақорат қилган пайтида қўриқчилар атайлаб писиб чиқиб кетишган ва кузатув камералари ўчириб қўйилган. Бу икки хонимнинг мавқеи концерт ташкилотчилари ва қўриқчилар шаштини пасайтиргани айтилади.

Наргизнинг ўзи бу холатни ФБдаги саҳифасида мана бундай тасвирлади:

rasm783
Наргиз Зокирова уни ҳақоратлаб, жароҳатлаган рус аёли расмини инстаграмига қўйди

«Мана ўша ВИП меҳмон! У қўлида бардақ билан олдимга келиб «Ты х…я!!!» Деб бақирди. Кейин эса бу хоним «Сенга ўхшаган ўзбеклар мени уйимда бўқ тозалашади» дея қадаҳни менга қараб ирғитди. Қадах драмшилдга тегиб парча-парча бўлди. Саҳнада шиша парчалари учди. Айни пайтда мени қўриқлаши керак бўлган қўриқчилар сеҳрли тарзда ғойиб бўлишди. Ташкилотчилар аянч жилмайиб вазиятни ҳаспўшлашга уринишди.

racm249
Наргизнинг шиша жароҳатлаган оёғи расми

Бу аснода бутун ресторандаги кузатув камералари ишламагани маълум бўлди. Мен ўзга мамлакат ватандоши бўлганим учун ҳақимни ҳимоя ола олмайманми? 21 асрда ҳам бундай товуқмия жохилларнинг мавжудлигини ҳазм қила олмайман. Жохилликни аслзодалик кўрпасига ўртиб бўлмайди. Бундай ВИП меҳмонлар хўжайинга тўлаб қўйиб оғзини бепарда қилиб хохлаган ишини қилиши мумкин», дея ëзган Зокировлар сулоласининг кенжа вакиласи Наргиз тармоққа шиша синиғи кириб қонталаш бўлган товонининг расмини қўйди.

Айни пайтда ижтимоий тармоқлардаги Наргизнимнг мухлислари ксенофоб тажовузкорлар жазоланишини талаб қилишмоқда.

Икки ўт орасида

Айни пайтда Наргиз Зокирова нафақат рус миллатчилари, балки ўзининг ташқи қиëфаси ва ҳаëт тарзини ҳазм қила олмаган жохил ўзбеклар тарафидан ҳам муттасил ҳақорат нишони бўлиб келади.

Ўтган йили Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда ўзига нисбатан айтилган ҳақоратларга жавобан қолдирган хабарида Ўзбекистонни «дўзах»га ўхшатган эди.

Бу ўхшатиш ижтимоий тармоқлардаги фаол ўзбекистонликлар томонидан қизғин муҳокама қилингани ортидан қўшиқчи Наргиз Зокирова ижтимоий тармоқларда ўз ватанини «дўзах» деб атагани учун узр сўраганди.

«У дарҳақиқат менинг ватаним, менинг илдизларим, мен ўзбек эканлигимдан фахрланаман», деб ëзди Наргиз Зокирова тармоқдаги ўз саҳифасида.

Қўшиқчи Россия матбуотига берган суҳбатида: «Кеча куни билан йиғладим. Буни ўқиш жуда оғир ботди. Мен ватандошларимга бу хабарни ҳиссиётга берилган ҳолда ёзганимни тушунтирмоқчиман. Балки, нотўғри вақтда нотўғри жойда туғилгандирман, уларнинг тасаввурларига мос эмасдирман. Лекин ўзим туғилган, ота-онам яшаётган ерни, ватанимни қандай ёмон кўришим мумкин? Шу миллат туфайли мен дунёга келдим. Лекин айрим ватандошларим мени уларга ўхшамаганим учун ёмон кўришларидан жуда хафаман. Ахир шу туфайли ватанимни тарк этишга мажбур бўлдим. Мени нотўғри тушунган одамлар олдида узр сўрамоқчиман; мен бутун Ўзбекистонни назарда тутмаган эдим», деб айтган эди.

Наргиз Зокирова Ўзбекистондан ташқарида ҳам машҳур Зокировлар сулоласининг вакили, Луиза Зокированинг қизидир.

90-йилларда тоғаси Фаррух Зокиров билан дуэт қўшиқлар куйлаган.

Ижодини илк бошлаган пайтида «Водиллик келин» кинофилмида қўшиқлар ижро этган Наргизнинг кўриниши бугун ғарб поп машшоқлари улгисидир.
Уч фарзанд онаси Наргиз Зокирова ўтган аср сўнгида АҚШга кўчиб кетган эди.

Ҳушнудбек Самандаров

Москва, Eltuz.com

Тағин ўқинг
12 март 2019
Ўтган 2018 йилнинг биринчи чорагида Россиядан Ўзбекистонга жами 726 млн доллар пул ўтказилган. Унинг 200 миллион доллари Россия фуқаролари, ...
22 май 2018
Президент Мирзиёевнинг Андижонга сафари шаҳарни бегона кўзлардан тўсиш, ошиқча эҳтиёт чоралари ва мулозимларнинг одатий лаганбардорликлари билан ўтди. Президент ўтадиган ...
31 май 2017
19 май куни президент Мирзиёев Бухорода эркин сайёҳлик зонасини яратиш қарорини тасдиқлади. 2980-сонли қарорга кўра, Ўзбекистон Миллий банки масъул ...
25 октябр 2021
22 октябрь куни Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек тумани фуқаролик ишлари судида шоир Йўлчи Рўзиевнинг даъво аризасига биноан бўлиб ўтган ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...