Асосий мавзулар
14 декабр 2018

Қалбаки чипталарни фош қилган актриса ишдан ҳайдалди

Фарғона мусиқали драма театри актрисаси Малоҳат Тоирова томошаларига қалбаки чипталар сотилганлигини фош қилгани учун ишдан бўшатилганини билдирмоқда.

Бу ҳақда «Элтуз»га интервью берган Малоҳат Тоировага кўра, у театр директори томонидан сохта чипталар сотилганини фош қилгач, Фарғона театрининг эски директори Таваккал Султонов ишдан бўшатилган. Янги тайинланган директор эса Адҳам Акромов эса уни ишдан ҳайдаган.

«Мен қалбаки чипталар сотилаётганлигини билгач, тўғриси, виждоним қийналди. Бу каби қаллобликларни кўриб кўрмасликка олсак, индамай юраверсак, давлатнинг миллионлаб пуллари совурилиб кетаверади-ку, деб бу ҳақда ҳуқуқ-тартибот органларига мурожаат қилдим. Бу мурожаатим ўз тасдиғини топди. Ана шундан кейин менга турли тазйиқлар бошланди», – деди Малоҳат Тоирова.

Фарғона театрига сотилган сохта чипталар

Эски директор ишдан кетди, янгиси актрисани ишдан бўшатди

Сохта чипталар сотиш воқеаси 2015 йили бўлган эди. Фарғона театрининг ўша пайтдаги директори Таваккал Султоновнинг жиноий қилмишлари очилгач, у давлатга етказган зарарини қоплаб, ишдан бўшади. Унинг ўрнига ўша пайтда касаба уюшмаси раиси бўлиб ишлаган Адҳам Акрамов директорликка тайинланди.

Аммо, Малоҳат Тоированинг сўзларига кўра, театрнинг янги директори Адҳам Акрамов ҳам Таваккал Султоновнинг молиявий хатоларини такрорлай бошлаган.

«Мурожаатим асосида назорат-тафтиш ишлари бошланганидан сўнг 2017 йилнинг 3 май куни Адҳам Акромов менга ва театрда ишлаётган, нафақа ёшидаги бир гуруҳ пенсионерларга ишдан бўшатиш ҳақида огоҳлантириш хати берди. 2017 йилнинг 30 июнь куни эса мени ва менга ҳужжатларни тақдим этган ҳисобчи Муҳаббат Мирзажоновани ишдан бўшатди», дейди Малоҳат Тоирова.

Малоҳат Тоирова «Темир хотин» спектаклидаги Шарофат ролида

«Актриса пенсия ёшига етгани учун бўшатилган»

Театр директори Адҳам Акромов актриса ва ҳисобчининг пенсия ёшига етганлиги учун қонуний бўшатилганлиги, бу ҳақда улар огоҳлантирилишганини айтади.

Шунингдек, у айни иккала ходим унинг ишидан норози бўлиб, «театрда носоғлом муҳитни вужудга келтириб», у ҳақда ва театрда бўлаётган ишлар тўғрисида Ўзбекистон Маданият вазирлигига, Касаба уюшмалари федерациясига аризалар ёзишганини билдиради.

«Тўғри, эски директор пайтида қалбаки чипталар сотилган. Аммо мен қалбаки чипта сотмаганман. Ўзим ҳам шу қалбаки чипталарга қарши бир қанча ишларни амалга оширдим. Ишдан бўшатилгач, иккала ходим ҳам аламзада бўлиб қолди. Шунинг учун улар ҳамма жойга шикоят қилишяпти», – деди Адҳам Акрамов.

«Театр фалон ёшга етгани учун ишдан бўшатиладиган жой эмас»

Фарғона театри жамоаси вакиллари, жумладан, унинг бош режиссёри Муҳаммадсолиҳ Юсупов профессионал актрисанинг ишдан бўшатилиши ва театрда бўлаётган ишлардан норозилигини билдиради.

«Мен директорнинг ишини, албатта, оқламайман. Малоҳат Тоирова айни кучга тўлган, театрда ёниб ижод қиладиган профессионал актрисалардан бири эди. Театрда бошқа завод ва фабрикалардагидек ёшнинг аҳамияти йўқ. 12 ёшли болага ҳам, 90 ёшли кампирга ҳам, албатта, рол топилади. Ижодкорни ишдан олишда директор театр ижодий жамоаси, режиссёри билан маслаҳатлашини керак эди», – дейди Юсупов.

Малоҳат Тоирова ноҳақ ишдан бўшатилгани ҳақида мурожаат қилганидан сўнг вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев уни ишга тиклаш борасида театр директорига топшириқ берганини айтади.

Шундан сўнг театр директори ҳисобчи ва актрисадан қайта ариза ёзишларини сўрайди. Бироқ Тоирова у ҳолда ишга кириши ҳақида янги буйруқ чиқарилиши, 32 йиллик стажига куйиб қолиши мумкинлигини айтиб, эътироз билдиради. Директордан эски буйруқнинг бекор қилинишини талаб қилади.

Бироқ директор “Ишласангиз, қайтадан ариза ёзинг! Мен буйруғимни бекор қилмайман”, дейди.

Театр директори Адҳам Акромов эндиликда ўз буйруғини бекор қилиш билан нотўғри чиқарган буйруғи учун жарима тўлашни ва опанинг ишламаган кунлари учун компенсация пули беришни истамаслигини айтади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
30 март 2020
(Эпистоляр эссе) Марҳабога Кўпинча адабий муҳитдан чарчаганимда сенга сим қоқаман. Балки опамдек яқиним бўлганинг учундир ёки инжиқлигимни кўтарадиган иккита ...
14 феврал 2023
ЧЎҚҚИ САНАМАГАН ШОИР  Етмишинчи йилларнинг ўрталарида, образли йўсинда айтганда, Сўз дунёсида гўдак янглиғ эмаклашга чоғланаётган биз тенги қаламкашлар баҳайбат ...
15 май 2023
Тошкентда олти сотих ер майдони ҳужжатларини расмийлаштиришга 600 млн сўм сўраган шахс ушланди. Олдинам фирибгарлик жинояти учун судланиб ëш ...
31 май 2023
29 май куни Тошкентдаги Grand Mir меҳмонхонасида Ўзбекистон “жиноят олами” вакилларининг “сходка”си бўлиб ўтди. Ўзбекистондаги ягона “вор в законе” ...
Блоглар
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...
10 октябр 2024
Юксалиш мактабининг гендер айирмачиликка асосланган бошқаруви ҳақидаги мақолага ўқувчилар икки хил муносабат билдирди. Бир сурув ...