Асосий мавзулар
11 март 2019

Фарғоналик 8-синф ўқувчиси ўғил туғди

Фарғона вилоятининг Бағдод туманидаги 16-ўрта мактабнинг 8-синф ўқувчиси 7 март куни чақалоқли бўлди.

Бу мактаб тумандаги Каримбобо қишлоғида жойлашган.

-7 март куни шу гап тарқалди, – деди қизнинг қўшниларидан бири. – Онаси уни аввал қўшни Бувайда тумани касалхонасига олиб борган. Ҳамма кўричак бўлиб қолди, деб ўйлабди. Кейин текширувлар натижасида қизнинг ой-куни яқинлашгани, у ҳомиладор эканлиги аниқланибди. 4 килою 700 граммли ўғил бола туғилибди. Ҳозирда қизни вилоят перинатал марказига олиб кетишибди. Ўша ерда текширувлар ўтказилар экан. Мактаб арининг уясидек бўлиб ётибди.


Гувоҳларнинг айтишича, қиз тўққиз ой мобайнида мактабга қатнаб юраверган. Ҳеч ким унинг ҳомиладорлигини билмаган. Ўзи семиришга мойилроқ, паканароқ қиз бўлгани учун ота-онаси ҳам семириб кетди, деб ўйлашган.


Чақалоқнинг отаси сифатида қиз ўзининг синфдошини кўрсатмоқда. Аммо 8-синф ўқувчиси бўлган ўғил бола “бундай иш” қилмаганлигини айтмоқда.

– Энди чақалоқ ДНК текширувидан ўтказилар экан, – дейди яна бир қўшни, – ўша куниёқ мактабга мелисалар, халқ таълими бўлимидан одамлар келди. Мактаб директори янги бўлган эди, униям мелисахонага, прокуратурага, халқ таълими бўлимига чақиртиришибди.


“Қизнинг дадаси касаллиги учун Самарқандга даволанишга кетган экан. У ҳам етиб келибди. Амакилари Россияда ишларкан. Улар ҳам келиб “разбор” қилмоқчи. Қизига яхши қарамагани учун келинойиларини ажраштириб юбормоқчи”, деди қўшни.


Бағдод тумани вояга етмаганлар билан ишлаш комиссияси котиби: “Бу маълумот бизга телефон орқали айтилди. Аммо ҳали ёзма шаклда етказилмади. Тартиб бўйича комиссияга ўша муассаса раҳбари, халқ таълими бўлими ёзма маълумот бериши керак. Ҳали бизга бу маълумот берилмади. Мен ҳам, ўз навбатида, бу ҳақда туман ҳокимига ёзма билдириш киритаман, деди “Элтуз” билан суҳбатда.

Воқеалар ривожини кузатамиз.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 сентябр 2018
Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига ...
22 март 2016
«Ҳуқуқ» газетаси мана шу комбинат билан боғлиқ навбатдаги фирибгарлик ҳақида мақола эълон қилди. Маълум бўлишича, ангренлик шахс комбинатнинг шахта ...
23 май 2024
Бухоролик ишсиз, бўйдоқ рижол Жасур Султонов Телеграм ижтимоий тармоғида «Қизлик олиш детски», «1000% ишончли», «Ҳижобли ҳомиладор», «Айлана видеолар» номли ...
7 декабр 2021
1 декабрдан 2 декабрга ўтар кечаси Урганчда Жалолиддин Мангуберди ҳайкали бузиб ташланди. Шу куни унинг демонтаж қилинган ҳайкали 53-008-ҳарбий ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...