Асосий мавзулар
6 сентябр 2018

Интим видеоси тарқалган мулладан даъвоси йўқлиги cўралди

Ёш аёл билан интим видеоси интернетда тарқалган 61 яшар хоразмлик мулла Абдуҳамид Отажонов урганчлик тўрт нафар милиция ходими уйига келиб ундан “Милицияга давоим йўқ” деб ёзиб беришни талаб қилаётганини “Элтуз”га билдирди.

Лекин мулла милиция ходимларини ҳеч кечирмоқчи эмаслиги ва бундай тилхатни ёзиб бермаслигини айтмоқда.

“Милиция архивида турган важни 6 йилдан кейин ким бориб чиқара олади? Қайси ўғри бу видеони милиция архивидан олиб халққа тарқата олади милициядан бошқа?” дейди Отажонов.

Унинг тағин “Элтуз”га билдиришича, бу видеони олганлар ва тарқатганлар Урганч шаҳри ИИБ расмийларидир.

“Ўзлари ишни қилиб қўйиб, кеча яна 4 мелиса мени қўрқитишга келиб турибди. “Ёзиб берасанми милицияга давоим, далолатим йўқ мени!” деб. Менинг далилим йўқ бўлса, унда ким, деворми бу видеони чиқарди? Ёки осмондан тарелкада учиб келиб бу видеони олишдими?”

“Мен ўзимни ўзим осиб ўлдираман. Мозоримни тайёрлаб қўйибман милисалар қилган иши учун. Мен ҳали яна 20 та жойга милициялар қилган иши учун ўлишим ҳақида ёзиб жўнатганимдан кейин ўламан. Бу милициялар қилган иши учун жавоб берсин”, деди “Элтуз”га Абдуҳамид Отажонов.

Отажоновнинг сўзларига кўра, милиция ходимлари бу воқеа ҳақидаги мақола “Элтуз” нашрида босилган 23 августдан кейин бир ҳафта ўтгач келишган.

Видеода мулланинг ёш аёл билан жинсий алоқа қилаётгани устига қўққисдан кириб келган шахслар билан бўлган воқеа акс этган.

Отажоновнинг айтишича, 18 августдан бошлаб Интернетга қўйилган шов-шувли видеодаги воқеа аслида олти йил бурун содир бўлган эди.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
6 март 2018
Журналист Бобомурод Абдуллаев судининг 7 мартга қолдирилиши сабаби ҳақида ижтимоий тармоқда турли фикрлар билдирилмоқда. “Суднинг қолдирилганига иккита сабаб бўлиши ...
10 октябр 2016
Бош вазир ва вақтинчалик президент Шавкат Мирзиёевнинг келиши олдидан унинг йўлларига янги асфальт солиниб, гуллар ўтқазилишидан ташқари бозордаги нархлар ...
27 декабр 2016
Телеграмда тарқалган видеода Тошкентнинг ТТЗ бозорида каллаи саҳарлаб тухум олиш учун навбатда турган тумонот одамни кўриш мумкин. Изохларга кўра, ...
3 сентябр 2016
Ўзбекистон мусулмонлар идораси тошириғи билан республиканинг барча масжидларида Тошкент вақти билан 13 дан 20 дақиқа ўтганида Ислом Каримовнинг жанозаси ...
Блоглар
3 июн 2019
28 май куни Тошкентда ўтган конференцияда президентнинг тўнғич қизи Саида Мирзиёева маҳаллий оммавий ахборот воситаларининг ...
23 май 2019
Лас-Вегас – гуноҳлар шаҳри. Аҳолиси ярим миллион, даромади казино ва қимордан келадиган бу шаҳарда бир ...
16 май 2019
Ҳақиқатга қайси томонидан қарасанг ҳам бир хил кўринади, дейишади. Маҳмуд Ражаб -шоир, ёзувчи, шу миллатнинг ...