Асосий мавзулар
9 апрел 2019

Шантажчи подполковник бир аёлни машинасида босиб ўлдирди

Тошкент шаҳри ИИББ подполковниги 38 яшар Умид Қурбонов пойтахтнинг Чилонзор тумани Муқимий кўчасида 6 апрель кечаси бир аёлни машинасида босиб ўлдирди.

Телеграм канали орқали тарқалган видеода катта тезликда келаётган қора “Ласетти” кескин бурилиб, икки йўл чизиғини кесиб ўтгани, йўлдан ўтаётган аёлни уриб юбориб, тўсиққа урилгани акс этган.






“Озодлик” радиоси мухбирининг ички ишлар идорасидаги манбаларидан иқтибос келтириб ёзишича, йўл ўртасида бораётган аёлни уриб юборган шахс Тошкент шаҳри ИИББ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи Умид Қурбоновдир.

22 март куни “Элтуз” сайти “бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар билан суҳбатлари асосида” 2018 йилда Тошкент шаҳри ИИББ уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бўлими бошлиғи этиб тайинланган подполковник Умид Қурбонов ҳақида танқидий мақола чоп этганди.

Мақолада бир-бирини танимайдиган қатор тошкентлик тадбиркорлар Умид Қурбонов янги лавозимга ўтаётгани иддаоси билан таъмагирлик қилаётанини иддао этишган эди.

Бош прокуратура матбуот хизматининг хабарига кўра, автоҳалокат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Бироқ «Элтуз»нинг изоҳ олиш учун Умид Қурбонов билан боғланишга уринишлари натижа бермади.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
21 май 2016
Сурхондарёда ўтказилган “Ким эдигу, ким бўлдик, эртага қандай юксак марраларни эгаллашимиз керак?” мавзуидаги ташвиқот тадбирлари ҳақида мақола эълон қилган ...
13 сентябр 2018
Тошкент шаҳрининг жиноят ишлари бўйича Юнусобод тумани судида 12 cентябрь куни собиқ Ўзбекистон бош прокурори 66 яшар Рашид Қодиров ...
18 май 2017
Ўзбек матбуоти президент Мирзиёевнинг товуқ ва тухум сиёсатини улуғлашда давом этмоқда. Ҳусусан “Миллий тикланиш” газетаси (17.05) Тошлоқдаги деҳқон хўжалиги ...
10 январ 2016
Улуғбек Ашур Eltuz.com 6 январ куни Жиззах шаҳридаги “Умид А” фермер хўжалиги рахбари Алижон Камолов ўзини аввалига милиция ходими ...
Блоглар
14 август 2019
Ўзбекистон Давлат хавфсизлик хизмати раиси Абдусалом Азизовнинг Покистонга ташрифи ва “Толибон” ҳаракати вакилларининг Тошкентга сафари ...
13 август 2019
Таниқли жаноб Алламжонов раҳбарлик қиладиган Ўзбекистон Президенти маъмурияти ҳузуридги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тағин ...
1 август 2019
Ўзбекистон ҳам шармандали равишда уйғур қардошларимизга бўлаётган Хитой ҳукумати зулмини қўллаб чиққан 50 та давлат ...