Асосий мавзулар
21 май 2019

Самарқандлик боғбон уйлари ноҳақ бузилганидан арз қилмоқда

Самарқанд вилоятининг Тайлоқ туманида яшовчи 60 яшар боғбон Норқул Ҳотамов турар жой ва иссиқхоналардан иборат кўчмас мулкларини туманнинг собиқ ҳокими ноҳақ бузиб ташлатганидан шикоят қилмоқда.

«Энди қуриб битказиб, яшамоқчи эдик. Ҳоким ерни бошқа кишига олиб бермоқчи бўлган. Аввалига автостоянка қурамиз деб баҳона қилишган эди. Энди эса у ерда котлован қазиб ташлашган», дейди Ҳотамов.

Унинг «Элтуз»га берган суҳбатидан маълум бўлишича, бу мулклар Самарқанд вилоятининг ўша пайтдаги собиқ ҳокими Зоир Мирзаев даврида, Тайлоқ тумани собиқ ҳокими Пўлат Аҳмедов буйруғи билан 2014 йили бузиб ташланган.

«Мулкларимни уч марта кадастрдан ўтказган эдим. «Ўғлингни ваҳобий деб қаматиб юборамиз», деб қўрқитишди. Бир кунда эрталаб соат 11.00 да участкани ҳокимлик тасарруфига ўтказиш ҳақида суд қарорини чиқаришди. Ҳали бу қарор кучга кирмай туриб, эртасигаёқ бузиб ташлашди. У ерда гулзорим, иссиқхоналарим бор эди, фарзандларим, учта оила шундан кун кўраётган эдик», дейди Ҳотамов «Элтуз» мухбирига берган интервьюсида.

У эгалик ҳуқуқининг ноҳақ бузилгани юзасидан Президент девонига ҳам арз қилган, бироқ у ерда аввал қуйи суд маҳкамасига шикоят қилиши лозимлигини уқтирилган.

«Судга борсам, бунинг учун бож ҳам тўлашим кераклигини айтишди. Ҳам уйимни бузишаркан, ҳам бунинг учун пул ҳам тўларканман… Ҳа, энди фойдаси йўқ-да! Улар подшо-да энди, энди жаллод улар, билмайман энди нима қилишни», дея ҳасрат қилади тайлоқлик Норқул Ҳотамов.

Eltuz.com

Тағин ўқинг
25 март 2017
Доллар нархи ошиши билан айниқcа картошканинг нархи ошгани одамларнинг норозиликларига сабаб бўлмоқда.
19 декабр 2023
Ўзбекистонда қама-қамалар давом этмоқда. Айни пайтда Тошкентнинг Бекобод тумани ҳокими ва Наманган вилояти замҳокимлари, шунингдек Фарғона вилояти солиқ идораси ...
28 декабр 2020
Ўзбекистонда маҳкумлар меҳнати шарафига қўйилган ёдгорликни бузишди. Таассуфки, у фақат бир неча кунгина турди, “оқ пальтоли” зиёлилар ва “маънавиятли” ...
21 октябр 2022
Азиз оға ини, опа сингил қадрдонларим. Мана хафта айланиб, сиз билан биргаман. Куз келиб, тўй-тўйчиқ кўпайган пайт… МС: Туз ...
Блоглар
22 ноябр 2024
Қудратлар айрилган тузум, яъни демократия автократиядан яхшидир. Бу гапни айтавериб тилим қаварди. Демократик жамият бўлган ...
28 октябр 2024
(Элтузга телеграм орқали келган мактуб) “Хоразм вилояти Урганч туманлараро суд раиси Ё.А.Алмосов жаноби олийларининг бугунги ...
24 октябр 2024
Бир одам ҳаммага яхшилик қилишга сўз берибди. Қўшниси келиб уни отини сўраб олиб миниб кетганича ...